Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

ЗАРАФШОНДА ЧОРВАЧИЛИК РИВОЖЛАНМОҚДА

ЗАРАФШОНДА ЧОРВАЧИЛИК РИВОЖЛАНМОҚДА
Чорвачилик юқори даражада ривожланган кўплаб давлатларда асосий эътибор молларнинг бош сонини кўпайтириш билан бир қаторда уларнинг маҳсулдорлигини оширишга қаратилади.
Шундан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизда ҳам чорвачиликда юқори натижаларга эришаётган хорижий давлатлар тажрибасини ўзлаштириш, чет элдан зотдор молларни олиб келишга катта аҳамият қаратилаяпти.
Давлатимиз томонидан тадбиркорликни кенг қўллаб-қувватланиши натижасида Зарафшон шаҳри атрофидаги саҳро ерлар ҳам ўзлаштирилиб, халқимиз фаровонлигига хизмат қилиб келмоқда. 
Президентимизнинг 2019 йил 28 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва “Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида чўл ҳудудларидаги фойдаланилмай келаётган яйловларда бир қатор чорвачилик фермер хўжаликлари ташкил этилмоқда. 
Зарафшон шаҳар саноат ҳудудида “Жавоҳир Зар Милк” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилаётган чорвачилик комплекси лойиҳаси шулар жумласидандир. Умумий қиймати 9 миллиард сўм бўлган мазкур лойиҳа натижасида ойига 3 тонна гўшт маҳсулоти етиштиришга ва 700 бош қорамол ва 100 бош майда шоҳли чорва моллари боқишга мўлжалланган. 
Ушбу хўжаликда айни пайтда Россиянинг Тюмень шаҳридан бўрдоқичиликка мўлжалланган 78 бош йирик шоҳли моллар олиб келиниб парваришланмоқда. Ушбу хўжаликда 8 дан ортиқ иш ўринлари яратилган.
Алишер СУННАТОВ,
Зарафшон шаҳар ветеринария ва чорвачиликни 
ривожлантириш бўлими бошлиғи. 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech