Congue iure curabitur incididunt consequat

Аппарат ходимлари

 

 

Шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси Шодиев Дилшод Убайдуллаевич

 Ҳар куни шаҳар ҳокими қабулига шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ҳаёти билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича келган мансабдор шахсларни мақсадини ўрганиб, белгиланган тартиб асосида ҳоким қабулига киритади.
Ҳокимнинг кунлик иш тартибини ташкиллаштиради ва хафталик, ойлик ҳамда йиллик иш режасини тузиб, уларнинг кунлик назоратини олиб боради.

 

 

Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари в.в.б Ражабов Рустам Фарходович

Раҳбар кадрлар лавозимлари рўйхатига олинган раҳбарларни танлаш, тайинлаш, жой-жойига қўйиш ва уларга амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳирасини шакллантириш бўйича гуруҳнинг фаолиятига раҳбарлик қилади.

 

 

Ташкилий-назорат гуруҳи етакчи мутахассиси Бердиева Ибодат Олимжоновна

Бошқарув лавозимлари рўйхатига олинган раҳбар ва заҳирадаги кадрларнинг шахсий йиғма жилдларига белгиланган тартибда маълумотлар тўплаб, уларнинг сақланишини таъминлайди, кадрларнинг ўзгаришни қайд этиб боради ва ҳар ойда вакант ўринлар хақида маълумотлар тайёрлайди. 

 

 

Шаҳар ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи 1-тоифали мутахассиси Ахадов Иззатулло Неъматуллаевич

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ҳамда вилоят ҳокимлиги Бошқарув лавозимлари руйхатига олинган раҳбарларни ва захирадаги кадрларни танлаш, ўрганиб бориш бўйича ҳужжатларини тўплашда иштирок этади ва гуруҳ раҳбарининг ушбу ишлар бўйича топшириқларни бажаради.

 

 

 

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича бош мутахассиси Ғуломов Аброр Акрам ўғли

Бўлим ходимлари ҳамда тегишли корхона ва ташкилотлар билан биргаликда ҳудудни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш даражасини тизимли таҳлил қилади, ҳудудларда мавжуд номутаносибликлар, заҳиралар ва ишлаб чиқаришга жалб этилмаган минерал-хомашё ресурслари, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлайди

   Шаҳар ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича бош мутахассиси Убайдуллаев Зухриддин Садирдинович

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва кўрсатмалари, вилоят ва шаҳар ҳокими қарорлари ҳамда уй-жой ва коммунал масалалари бўйича қонунчиликни бажарилишини таъминлайди

 

 

Шаҳар ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича етакчи мутахассиси Ярашев Азиз Аблакулович

Қурилиш ва ободонлаштириш соҳалари бўйича ҳокимнинг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарининг раҳбарлик қилаётган бўлимларга берилган топшириқларнинг қайд ҳисоби ва ижро назоратини таъминлайди

 

 

Шаҳар ҳокимлигининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар масалалар бўйича бош мутахассиси Рахимов Нуриддин Исакулович

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва ҳукумат қарорларидан келиб чиққан ҳолда олий ва ўрта-махсус ўқув юртлари фаолиятини шаҳар ҳокимининг ўринбосари билан биргаликда назорат қилади ҳамда мувофиқлаштиради, уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган минтақавий дастурларни ижросини назорат қилиб боради.

 

Шаҳар ҳокимлигининг хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Жалилова Моҳичеҳра Ибодуллаевна

Маҳалла фуқаролар йиғинлари маслаҳатчиларининг иш фаолиятларини назорат қилади ва амалий ёрдам кўрсатиб боради. Раҳбарлик қилаётган корхона ва соҳалар бўйича қабул қилинган ҳоким фармойиш ва қарорларининг бажарилишини назорат қилади ва мониторингини олиб боради.

 

 

Зарафшон шахар хокимлиги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котиби Бобоев Учкун Исроилович 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил
21 сентябрдаги 360-сонли қарори билан тасдиқланган “Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар тўғрисида”ги Низом талаблари асосида иш юритади.

 

 

Ҳокимлик бош юристконсульти Гойибов Азизбек Саидкулович

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат бошқарув органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизматлари тўғрисида»ги Низомга асосан белгиланган вазифаларни амалга оширади.

 

 

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги бош ҳисобчиси Хидиров Кахрамон Кахорович

 “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Молия вазирлигининг “Давлат бюджетида турадиган муассаса ва ташкилотларда бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисида”ги қўлланмаси асосида бухгалтерия ҳисобини ташкил этади.

 

 

 Зарафшон шаҳар ҳокимлиги бош ҳисобчиси ёрдамчиси Вакант

Шаҳар ҳокимлиги бош ҳисобчи ёрдамчиси вазифаси Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳақидаги Низомда белгиланган ва у шу асосида ўз ишини ташкил қилади ҳамда уларни юритади

 

Девонхона мудири Давронов Муслимбек Ихтиёр ўғли

Девонхона фаолиятини ташкил этади ва бўлимга раҳбарлик қилади. Келувчи ва чиқувчи хужжатларни кўриб чиқиб, улар юзасидан ҳокимнинг топшириқларини тайёрлайди.

 

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги Девонхона 1-тоифали мутахассиси Икромов Эркин Мардибоевич

Ҳужжатларни кириш, чиқиш журналлари (электрон ҳужжат айланиш тизими орқали) ва карточкаларга тўғри расмийлаштириш учун шахсан жавоб беради. Шаҳар ҳокимлигига келган хат-хабарларни қабул қилиб олиш, рўйхатдан ўтказиш, расмийлаштириш ва уларни ижрочиларга юборилишини таъминлайди.

 

 

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги Фуқаролар мурожаати бўйича мутахассиси Муродова Мафтуна Вахобовна

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ равишда шаҳар ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб боради.

 

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар