Congue iure curabitur incididunt consequat

Тадбиркор аёллар энди Жаҳон банкининг имтиёзли кредитларидан фойдаланишлари мумкин

Ушбу лойиҳа доирасида қишлоқ хўжалигида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантираётган хотин – қизлар учун бизнес тренинглар ўтказилади, соҳалари бўйича малакали мутахассислар томонидан керакли маслаҳатлар берилади. Жаҳон банкининг имтиёзли кредитларини олиш учун бизнес режа тузиш, банк билан ишлаш кўникмаларини ўргатиш, кредитлардан самарали фойдаланишга кўмаклашувчи мониторинг маркази тузилади. Қишлоқ хўжалигида тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган хотин-қизлар боғдорчилик ва сабзавотчиликни ривожлантиришда инновацион усуллардан фойдаланишни ўрганишади. Муҳими, тадбиркор аёлларимиз қишлоқ хўжалигида замонавий ресурс тежовчи илғор агротехнологияларни, муқобил энергия воситаларини, шунингдек инновация ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишда Жаҳон банкининг имтиёзли кредитларидан фойдаланиш имконига эга бўладилар.

Яна бир лойиҳа Ислом Тараққиёт Банки билан амалга оширилади. Лойиҳа тадбиркор аёлларнинг кичик инновацион бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган. “Тадбиркор аёл” ассоциацияси томонидан инновацион лойиҳалар танлови ўтказилиб, ғолиблар кичик грантлар билан тақдирланадилар. Танловда иштирок этадиган лойиҳалар камида 10 та янги ишчи ўринларини ярата оладиган бўлиши даркор. Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга 2017-2019 йилларга мўлжалланган стратегик ҳамкорлик шартномаси доирасида 1 миллиард 400 миллион доллар миқдорида маблағ ажратади. Банк маблағлари ижтимоий тараққиётга қаратилган лойиҳаларга сарфланади.

 

 

Манбаа: xabar.uz

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар