Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

ҲИСОБОТЛАРНИ КЕЧИКТИРМАСДАН ТОПШИРИНГ

ҲИСОБОТЛАРНИ КЕЧИКТИРМАСДАН ТОПШИРИНГ

Статистика – бу маълум бир ҳудудда кечаётган иқтисодий-ижтимоий ривожланишнинг жараёнларини, реформаларнинг бажарилишини кузатиб, таҳлил қилиб, таққослаб ва бу ҳақида маълумотлар тайёрлаб борувчи соҳадир.

Шунинг учун, Сиз кичик корхона ташкил қилгандан кейин ўзингиз истиқомат қилувчи туман, шаҳарда жойлашган статистика бўлимларига топширишингиз керак бўлган статистик ҳисоботлар турлари, топшириш тартиби ҳақида маълумотга эга бўлишингиз лозим.

Давлат статистика органлари томонидан тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш, улардан давлат статистика ҳисоботларини қабул қилишни такомиллаштириш, соҳага оид қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, борасида қатор чора-тадбирлар кўрилаётир.

Ҳисоботларни электрон тарзда жўнатиш ҳамда статистика тизимида бўлаётган ўзгариш ва янгиликлар билан хўжалик юритувчи субъектларимиз батафсил танишишлари учун статистика қўмитасининг www.Stat.uz веб  сайтидан фойдаланишлари мумкин.

              

Ҳурматли тадбиркор!

 

Сиз томонингиздан топшириладиган чораклик “1-КB”, “2-КB”, “3-КB” кузатув шакллари Давлат статистика хисобот муддати, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 2 санасидан кечикмаслиги зарур. Бу эса, шахримизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи учун жуда муҳимдир!

 

Зарафшон шаҳар статистика бўлими

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech