Congue iure curabitur incididunt consequat

ЗАРАФШОН ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

ЗАРАФШОН ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг навбатдаги XX-сессиясини чақириш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига мувофиқ,

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

  1. Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг навбатдаги йигирманчи сессияси 2017 йил 29 июнь куни соат 09-00 да Зарафшон шаҳрида шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида чақирилсин.
  2. Сессия муҳокамасига қуйидаги масалалар киритилсин:

           2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг шаҳардаги ижроси тўғрисида;

         “Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида”ги ҳамда “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Рсепубликаси Қонунларининг шаҳардаги ижросини ўрганиш тўғрисида;

          шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, аҳоли пунктлари, уларнинг муҳандислик-коммуникацияси ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда объектларни жойлаштириш ва уларга топономик ном беришда ишларни бош режа ҳужжатларига таянган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш;

          Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги                                  ПҚ-2881-сонли қарорининг шаҳар ҳокимлиги таркибий бўлинмалари ва уларнинг таркибига кирувчи корхона, ташкилот ва муассасалардаги ижроси тўғрисида;

халқ депутатларининг    ўзлари сайланган округларда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг бажарилишидаги иштироки тўғрисидаги    (17 - “Наврўз” сайлов округи депутати Н.Очилов, 10 - “Ёшлик” сайлов округи депутати З.Ибрагимова) ҳисоботлари.

  1. Бошқа масалалар.

Шаҳар ҳокими                                                 М.Базаров.

“ 29 ”    май    2017 й                          № Қ-290

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар