Congue iure curabitur incididunt consequat

Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашига депутатликка номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида

18 сентябрь 2017 йил   №01-06

 

 Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашига депутатликка номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида

 

 Ўзбекистон Республикаси “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан, халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи Зарафшон шаҳар сайлов комиссияси,

 ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашига депутатликка қўйидаги номзодлар рўйхатга олинсин:

 12 -“Геолог” сайлов округи

 

Эрмаков Анвар Алиқулович − 1987 йил 4 сентябрда Навоий вилояти, Нурота туманида туғилган. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси. Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Зарафшон шаҳар вакили;

Турсунова Лайло Зайниевна − 1970 йил 19 майда Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида туғилган. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси. Навоий давлат кончилик институти қошидаги Зарафшон академик лицейи директори;

Жўраева Юлдуз Облобердиевна − 1981 йил 28 апрелда Навоий вилояти, Қизилтепа туманида туғилган. Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси, Зарафшон шаҳар 3-сонли умумтаълим мактаби тарих фани ўқитувчиси;

Эргашев Нодирбек Элмуродович − 1988 йил 29 мартда Навоий вилояти, Қизилтепа туманида туғилган. “Адолат” социал демократик партияси аъзоси, Зарафшон шаҳар давлат архиви директори.

       15 -“Тинчлик” сайлов округи

 

Икромова Эътибор Шералиевна − 1985 йил 5 августда Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида туғилган. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси. Зарафшон шаҳар “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини масъул котиби;

Давранов   Аскар Одилжонович − 1983 йил 19 майда Навоий вилояти, Хатирчи туманида туғилган. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши раиси;

Шодиева Шаҳноза Ҳошим қизи − 1991 йил 16 февралда Навоий вилояти, Қизилтепа туманида туғилган. Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Зарафшон шаҳар Кенгаши хотин-қизлар ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўйича етакчи референти;

Жуманазарова Дилрабо Ҳақназаровна − 1988 йил 27 сентябрда Навоий вилояти, Нурота туманида туғилган. “Адолат” социал демократик партияси аъзоси, Зарафшон шаҳар 10-сонли умумтаълим мактаби миллий истиқлол ғояси ва хуқуқ фани ўқитувчиси.

 

 

Шаҳар сайлов комиссияси раиси                                             Ж.Р.Хамидов  

Шаҳар сайлов комиссияси масъул котиби                             Э.У.Султонова

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар