Congue iure curabitur incididunt consequat

Қалбларга ғурур бағишлаб

Қалбларга ғурур бағишлаб

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

Бутун халқимиз сингари зарафшонликлар ҳам асрлар давомида орзиқиб кутилган миллий мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллигини баланд руҳ ва катта хурсандчилик билан кутиб олмоқдалар.

Мамлакатимиз бундан 26 йил олдин ўз мустақиллигини эълон қилиб, тарихий тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди. Ўтган давр мобайнида босиб ўтилган мураккаб, айни пайтда шарафли йўлга назар ташлар эканмиз мустақил тараққиётимиз давомида мамлакатимизда амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар юракларда фахр ва ва ғурур туйғусини уйғотади.

Бугунги кунда саксон мингдан зиёд киши истиқомат қилаётган шаҳримиз ва унинг тасарруфидаги қўрғонларда 13 та маҳалла фуқаролар йиғинлари, 12 та ўрта умутаълим мактаблари, 3 та касб-ҳунар коллежлари ва Академик лицей, Навоий кончилик институтининг Зарафшон умумтехника факультети фаолият кўрсатмоқда. Барча турдаги ўқув юртларида йигирма мингдан зиёд ўғил ва қизларимиз таҳсил олишмоқда. Мамлакатимизда истиқлолнинг илк йиллариданоқ эртамиз эгалари – ёш авлоднинг ҳар томонлама комил инсон бўлиб вояга етишини таъминлаш, иқтидор ҳамда истеъдодини юзага чиқариш, қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини шакллантириш каби эзгу мақсадларга давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида қараб келинмоқда. Биз мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллик тўйида ана шуларни фахр билан тилга олсак арзийди.

Зеро, юртбошимиз ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган қатор дастурлар фарзандларимизни баркамол, замонавий билим ва тараққиёт ютуқларини эгаллаган, маънавий етук авлодни тарбиялашга йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир. Бугун биз мамлакатимизда халқ таълими, касб-ҳунар таълими, олий таълим борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан ҳақли равишда фахрланамиз.

Мустақиллик йилларида шаҳарда мингдан зиёд кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият бошлади. Ана шу давр ичида ўнлаб янги корхоналар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан барпо этилган ишлаб чиқариш қувватлари фойдаланишга топширилди, юзлаб иш ўринлари яратилди. Масалан, “Зарафшон Караван” масъулияти чекланган жамияти томонидан лойиҳа қиймати 117 минг АҚШ долларлик, бир кеча-кундузда беш тонна унни қайта ишлайдиган нон ва кондитер маҳсулотлари цехи, “Орианна яринс текстил” масъулияти чекланган жамияти томонидан лойиҳа қиймати 4 миллиард 500 миллион сўмлик, Акрил ипларини ишлаб чиқарадиган цех фойдаланишга топширилди. Биз ана шундай катта қувватдаги цехларни қурган “Омад-Бизнес Зарафшон”, “Зарафшон овози”, “Зарафшон Пром Инвест” масъулияти чекланган жамиятлари ҳақида ҳам худди шундай фикрларни билдиришимиз мумкин. Бундай янги иш ўринларини яратилиши натижасида аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги муаммолар ҳал қилинмоқда.

2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши аҳоли фаровонлигининг ошишига, юртимизнинг янада кўркамлашишига берилаётган эътиборнинг яққол далилидир. Айнан шу нарса барча раҳбарларга катта масъулият юклайди. Жорий йили уй-жой билан таъминланмаган 5 нафар ногиронга шаҳар ҳокимлиги томонидан уй-жой берилди. 4 нафар жисмоний имконияти чекланган хотин-қизга тикув машинаси, мустақил равишда ҳаракатлана олмайдиган 6 нафар ҳамшаҳримизга ногиронлик аравачалари берилди. Буларнинг барчаси мустақил юртимизда инсон қадри улуғ эканлигидан далолат беради.

Шуни алоҳида айтишим керакки, Мамлакатимизда Муҳтарам юртбошимиз раҳбарлигида олиб борилаётган барча ишлар, ислоҳотлар энг аввало юртимиз истиқболи, халқимиз келажагини ўйлаб амалга оширилмоқда. Буни зарафшонликлар ҳам чуқур идрок этишади. Шу сабабли ҳар биримиз эртанги ёруғ кунларга янада катта ишонч билан қараймиз. Ҳар бир зарафшонликнинг ғайрати, шижоати ана шу улкан яратувчилик, бунёдкорлик ишларида собитқадамлик кўрсатишга йўналтирилгандир.

Азиз ҳамюртлар!

Барчангизни бугунги қутлуғ айём билан яна бир бор муборакбод этгани рухсат бергайсиз. Сизларга соғ-саломатлик, ишларингизда – муваффақият, хонадонларингизга фаровонлик тилайман. Истиқлол ҳамиша йўлларингизни нурафшон, дилларингизни мунаввар этиб турсин!

М.БАЗАРОВ,

Зарафшон шаҳар ҳокими.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар