Congue iure curabitur incididunt consequat

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАРАФШОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

2016 йил 30 декабрь                                                                       №15/65

Халқ депутатлари зарафшон шаҳар кенгашининг

ҚароРИ

Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг 2017 йилга мўлжалланган Иш режасини
тасдиқлаш тўғрисида

Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги Низомга асосан, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И :

 

Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг 2017 йилга мўлжалланган иш режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

. Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг доимий комиссияларига:

доимий комиссиялар иш режаларини комиссия йиғилишида муҳокама қилган ҳолда кўриб чиқиб тасдиқлатиш;

ҳар чорак якуни билан иш режа асосида амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссияси (Искандаров)га маълумотнома тақдим этилишини таъминласин.

Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари  шаҳар Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссияси (Искандаров) зиммасига юклатилсин.

Кенгаш раиси                                                  М.Базаров

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар 

Кенгашининг 2016 йил “30” декабрдаги

 15/65- сонли қарорига

илова

 

Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг

2017 йилга мўлжалланган

ИШ  РЕЖАСИ

 

Тадбирларнинг номи, мақсади ва кутилаётган натижа

Ўтказиш муддати

Масъул ижрочилар

I.

1. Шаҳар ҳудудида қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан 2016 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида шаҳар прокурорининг ахбороти

2017 йил 

I чорак

Шаҳар прокуратураси,

халқ депутатлари шаҳар Кенгаши Қонунийлик,
ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссияси (Д.Носирова)

Шаҳарда тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида

Шаҳар ҳокими ўринбосари (Д.Елмуратов), халқ депутатлари шаҳар Кенгаши Маҳаллий бюджетни шакиллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари

доимий комиссияси (Н.Давлатов)

Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгаши доимий комиссияларининг 2017 йил учун иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши доимий комиссиялари (А.Авизов, Д.Носирова, Н.Давлатов, М.Содиқова, Ш.Искандаров)

4. Бошқа масалалар.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари

II.

2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастурининг шаҳардаги ижроси ҳақида.

2017 йил 

II чорак

Шаҳар ҳокими ўринбосари (Д.Елмуратов), мониторинг гуруҳи раҳбари, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши Ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари ҳамда ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси (М.Содиқова)

2. “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги ва “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг шаҳардаги ижроси тўғрисида.

Шаҳар Тиббиёт бирлашмаси (М.Примов), халқ депутатлари шаҳар Кенгаши Ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари ҳамда ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси (М.Содиқова)

3. Шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, аҳоли пунктлари, уларнинг муҳандислик-коммуникацияси ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда объектларни жойлаштиришда бош режа ҳужжатларига таянган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш тўғрисида

Шаҳар Архитектура ва қурилиш бўлими (Й.Жумаев), халқ депутатлари шаҳар Кенгаши Ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари ҳамда ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси (М.Содиқова)

Зарафшон шаҳар Кенгаши депутатлари Н.Очилов ҳамда З.Ибрагимоваларнинг депутатлик фаолияти юзасидан ҳисоботлари тўғрисида.

Шаҳар Кенгаши депутатлари

5. Бошқа масалалар.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари

III.

1. Шаҳарда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши кураш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида шаҳар Ички ишлар бошқармасининг олиб борган ишлари юзасидан шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи.

2017 йил 

III чорак

Шаҳар ички ишлар бошқармаси (Ў.Бадалов), Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши Қонунийлик,  ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссияси (Д.Носирова)

2. Шаҳар аҳолисини ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида иссиқлик энергияси билан таъминлашни янада такомиллаштириш тўғрисида.

Шаҳар ҳокими ўринбосари (Д.Елмуратов), Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссияси (А.Авизов)

3. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг шаҳардаги ижроси тўғрисида.

Шаҳар ҳокимлиги Девонхонаси (М.Давронов), Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши Қонунийлик,  ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссияси (Д.Носирова)

4. Бошқа масалалар.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари

IV.

1. Шаҳарда “2017 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури”нинг ижроси ҳамда
“2018 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури” тўғрисида

2017 йил 

IV чорак

Шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази (Т.Болғаев), халқ депутатлари шаҳар Кенгаши Маҳаллий бюджетни шакиллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари

доимий комиссияси (Н.Давлатов)

2. Зарафшон шаҳар бюджетининг            2017 йилги ижроси ва 2018 йилги асосий параметрлари тўғрисида

Шаҳар Молия бўлими (Х.Куватов), халқ депутатлари шаҳар Кенгаши Маҳаллий бюджетни шакиллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари

доимий комиссияси (Н.Давлатов)

3. Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг 2018 йилга мўлжалланган Иш режасини тасдиқлаш тўғрисида

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши доимий комиссиялари (А.Авизов, Д.Носирова, Н.Давлатов, М.Содиқова, Ш.Искандаров)

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссиясининг Кенгаш доимий комиссияларининг ўтган йилдаги фаолияти натижалари тўғрисида.

Шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи (Ж.Аслонов), халқ депутатлари шаҳар Кенгаши Регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссияси

5. Бошқа масалалар.

Шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат

 гуруҳи (Ж.Аслонов), тегишли доимий комиссиялар

 

Изоҳ: Ушбу иш режага Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва топшириқлари, шунингдек Давлат дастурларининг ижроси бўйича ҳамда ҳудуд учун долзарб бўлган масалалар юзасидан ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

 

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар