Congue iure curabitur incididunt consequat

Зарафшон шаҳар ҳокимининг 2018 йил 8 февралдаги Қ-97-сонли қарори

  “08” февраль  2018 й (г)

№ Қ-97

 

Навоий вилояти ҳокимининг 2018 йил 6 февралдаги “Вилоятда 2018 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-50-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида 

 

        Ўзбекистон Республикси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли (Ўзбекистон Республикси қонун ҳужжатлар тўплами,
2009 й., 15-сон, 186-модда) қарорининг 3-бандига мувоффиқ, Ўзбекистон Республикси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 23 январдаги 50/01-17-сонли хати билан тақдим этилган Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиши ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирликлари ўртасида келишилган 2018 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосланиб,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

  1. Навоий вилояти ҳокимининг 2018 йил 6 февралдаги “Вилоятда
    2018 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-50-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
  2. Навоий шаҳрида 2018 йилда давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари Навоий вилояти ҳокимининг 2018 йил
    6 февралдаги Қ-50-сонли қарори1-иловасига;

Зарафшон шаҳри ва туманларда 2018 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловингинг энг кам ставкалари Навоий вилояти ҳокимининг 2018 йил 6 февралдаги Қ-50-сонли қарори 2-иловасига;

ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар Навоий вилояти ҳокимининг 2018 йил 6 февралдаги Қ-50-сонли қарори 
3-иловасига мувофиқ тасдиқланганлиги инобатга олинсин.

  1. “Навоий вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси Зарафшон шаҳар вакили (Ҳ.Қурбонов)га:

давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш ва ижарага бериш;

ижарага берилаётган давлат мулкини ва уни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва мониторингини олиб бориш;

ижарага бериладиган давлат мулки бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш;

ижара объектларидан мақсадли фойдаланишини ва уларнинг сақланишин, шунингдек ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;

ижарага берилган давлат мулкини ҳар чораклик асосда хатловдан ўтказиш;

фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисидаги эълонларни ва ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини даврий нашрларида ҳамда Ўзбекистон Республикси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг веб-сайтларида жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

  1. “Навоий вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси Зарафшон шаҳар вакили (Ҳ.Қурбонов), шаҳар Давлат солиқ инспекцияси (Ҳ.Нурматов) шаҳарда ижара муносабатларини тартибга солиш, ижарага берилаётган давлат мулки ҳисоботини тўғри юритиш ва бюджетга қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида давлат мулкини балансда сақловчилар томонидан ижарага бериш самарадорлигини ошириш ва ташкиллаштиришда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйсинлар.
  2. Шаҳар ҳудудида 2018 йилда давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси белгилансин.
  3. “Олтин Водий” газетаси таҳририяти давлат корхонаси (М.Ҳусанов) ва шаҳар ҳокимлиги Девонхонаси (М.Давронов) мазкур қарорни “Олтин водий” газетасида эълон қилинишини ҳамда шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласинлар.
  4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Д.Елмуратов зиммасига юклатилсин.

                      

                        Шаҳар ҳокими                                            М.Базаров

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар