Congue iure curabitur incididunt consequat

Зарафшон шаҳар ҳокимининг қарори

“Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2018 йилда иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш  ва захирага қўйиш тўғрисида”

  Қ-124    21.02.2018 й.

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24-майдаги        ПҚ-3001-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосан 2018 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

 

1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун шаҳардаги йигирма нафардан ортиқ ишловчи ходимлари мавжуд 40 та корхона, ташкилот ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхат бўйича умумий сони 26366 кишини ташкил этганда, шундан ўртача 2,5 фоиз миқдорида – 674 та шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун  - 14,5 фоиз (98 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилар учун – 67,5 фоиз (455 киши);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – 6,6 фоиз (45 киши);

ногиронлар, пенсияолди ёшидаги шахслар учун – 3,8  фоиз (26 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун – 6 фоиз (41 киши);

одам савдоси қурбонлари учун учун – 0,4 фоиз (3 киши);

 Бандликка кўмаклашиш марказининг таклифи бўйича шаҳар ҳокими томонидан фуқароларнинг ижтимоий муҳофаза мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган бошқа тоифалари, шунингдек, атрофдагилар учун хавф тўғдирмайдиган  ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун – 0,8 фоиз (6 киши);

2. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар; Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонуни 18-моддаси 3-қисмига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича шаҳар ҳокимининг ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади; ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2018 йилнинг       1 март кунига қадар квота иш жойлари умумий микдорининг камида 25 фоизи учун, 2018 йилнинг 10 апрель санасидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва буйруқ нусхаларини шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин;

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг     21-бандига асосан, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлик учун жаримани тўлаган ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.

4. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини шаҳар ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

5. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази (В.Эшқувватов) беш кун муддатда мазкур қарорни иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказилишини ва қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.

6. “Олтин водий” газетаси таҳририяти Давлат корхонаси (М.Ҳусанов) қарорнинг расмий нашрда эълон қилинишини, шаҳар ҳокимлиги Бош юрисконсульти (А.Ғойибов) қарорни вилоят адлия бошқармасига давлат ҳисобига олиш учун тақдим этилишини, шаҳар ҳокимлиги Девонхонаси  икки кунлик муддатда шаҳар ҳокимлиги расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8. Мазкур қарор кучга кирган кундан этиборан шаҳар ҳокимининг 30.10.2017 йилдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Қ-575 сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисблансин.   

9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Елмуратов зиммасига юклатилсин.

 Шаҳар ҳокими                                               М.Базаров

 

Шаҳар ҳокимининг

2018 йил "21" февралдаги

№ Қ-124-сонли қарорига

Илова

 

Зарафшон шаҳрида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни 2018 йилда ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган (квоталанган) иш ўринлари

 

Зарафшон шаҳри

Уларда ишлов-чилар

Жами банд қилин-ган иш ўрин-лари сони

Шундан

Ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун

Сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун

Ногиронлар ва пенсия олди ёшдаги шахслар учун

Бандликка кўмаклашиш марказининг таклифи бўйича шаҳар ҳокими томонидан фуқароларнинг ижтимоий муҳофаза мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган бошқа тоифалари, шунингдек, атрофдагилар учун хавф тўғдирмайдиган  ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун

Одам савдоси қурбонлари учун

1

Марказий Кон Бошқармаси

18412

510

29

395

35

19

4

26

2

2

Зарафшон Қурилиш Бошқармаси

3064

49

9

19

7

3

1

9

1

3

ПТФ"Агама"

320

10

4

4

 

2

 

 

 

4

Қизилқум геология қидирув экспедитсия

391

12

4

3

2

1

 

2

 

5

Даугизтау геология қидирув экспедитсия

338

12

4

4

1

1

 

2

 

6

Зарафшон туманлараро газ таъминоти учаскаси

42

1

 

1

 

 

 

 

 

7

Карантин ва Ута Хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси маркази

51

2

1

1

 

 

 

 

 

8

Тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиника

307

10

2

8

 

 

 

 

 

9

Тиббиёт коллежи

146

2

1

1

 

 

 

 

 

10

Копьютер  технолгиялари   коллежи

113

1

1

 

 

 

 

 

 

11

Саноат касб-ҳунар коллежи

165

2

2

 

 

 

 

 

 

12

№1 мактаб

133

2

2

 

 

 

 

 

 

13

№2 мактаб

208

3

2

1

 

 

 

 

 

14

№3 мактаб

188

3

2

1

 

 

 

 

 

15

№4 мактаб

95

2

2

 

 

 

 

 

 

16

№5  мактаб

60

2

2

 

 

 

 

 

 

17

№6  мактаб

67

2

2

 

 

 

 

 

 

18

№7  мактаб

54

2

1

1

 

 

 

 

 

19

№8  мактаб

149

3

2

1

 

 

 

 

 

20

№9  мактаб

80

2

1

1

 

 

 

 

 

21

№10  мактаб

188

3

2

1

 

 

 

 

 

22

№12  мактаб

209

3

2

1

 

 

 

 

 

23

№13  мактаб

331

4

2

2

 

 

 

 

 

24

№7 Болалар мусиқа мактаби

57

1

1

 

 

 

 

 

 

25

№ 1  Мактабгача таълим муассасаси

91

3

2

1

 

 

 

 

 

26

№3 Мактабгача таълим муассасаси

30

1

1

 

 

 

 

 

 

27

№4 Мактабгача таълим муассасаси

32

1

1

 

 

 

 

 

 

28

№16 Мактабгача таълим муассасаси

84

2

1

1

 

 

 

 

 

29

№20 Мактабгача таълим муассасаси

116

3

2

1

 

 

 

 

 

30

"Шодлик"мехрибонлик уйи

72

2

1

1

 

 

 

 

 

31

Ободонлаштириш бошқармаси

244

9

6

 

 

 

1

2

 

32

Сил касалликлари диспансери

106

4

2

2

 

 

 

 

 

33

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби

44

1

1

 

 

 

 

 

 

34

Давлат Санитария Эпидимология назорат маркази

111

3

1

2

 

 

 

 

 

35

Зарафшон почта алоқа бўлими

50

1

 

1

 

 

 

 

 

36

"Баркамол авлод" болалар маркази

30

1

 

1

 

 

 

 

 

жами

26178

674

98

455

45

26

6

41

3

 

 

 

Зарафшон шаҳар Бандликга кўмаклашиш                                                                                                                                                                                                                  маркази директори в.б                                                                                                                                         В.С.Эшқувватов

 

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар