Congue iure curabitur incididunt consequat

Нигоҳида олам мужассам

Шаҳримиздаги “Ўзбегим” базмгоҳида ўтказилган шодиёнада ҳам болажонларнинг шўх кулгуси жаранглади. Унда “Шодлик” меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун шаҳримиздаги саховатпеша инсонлар кўмагида кўркам байрам дастурхони тузатилди.

Тадбир аввалида муассаса тарбияланувчилари томонидан бадиий чиқишлар намойиш этилди. Улар ижросидаги куй ва қўшиқлар, рақслар, Ватанни, тинчликни, шукроналикни тараннум этувчи шеърлар тўпланганлар олқишига сазовор бўлди. Байрам шодиёнасида шаҳар ҳокими Анвар Раджабов сўзга чиқиб, болажонларни байрам билан қутлади.

- Бугунги  кунда  дунё  мамлакатлари  ва  Ватанимизда  бола ҳуқуқларини ҳимоялаш ва    таъминлаш борасида жуда  кўп ишлар амалга оширилмоқда, - деди А.Раджабов ўз нутқида. - БМТ Бош ассамблеяси 1989 йил 20 ноябрда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги халқаро ҳуқуқий ҳужжат - «Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенцияниқабул қилди. 191 мамлакат томонидан ратификация қилинган мазкур конвенция республикамиз қўшилган илк ҳуқуқий ҳужжатлардан бири бўлиб, болалар ҳуқуқларига оид миллий қонунчиликнинг мустаҳкам базасини яратишда муҳим аҳамият касб этди. Биз катталар сизларнинг соғлом, ақлли ва билимли бўлиб улғайишларингизни истаймиз. Зеро, Сизларнинг қувноқ овозларингиз ҳамда бахтли онларингиз бизнинг юрагимизга ҳузур ва ором бағишлайди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” партияси шаҳар кенгаши ташаббуси билан ўтказилган Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор! шиори остидатарбияланувчиларнинг қўл меҳнати намуналари кимошди савдоси тадбирга янада файз киритди. Шаҳримиздаги ташкилот ва корхоналар, таълим муассасалари, ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари шаҳар ҳокими бошчилигида болажонлар томонидан яратилган ҳунармандчилик маҳсулотларини харид қилдилар. “Аслида, мурғак қалб соҳибларининг меҳр билан тайёрлаган қўл меҳнати намуналарининг баҳоси йўқ”, дея эътироф этишди тадбир қатнашчилари. “Буларнинг барчаси уларнинг камоли учун”. Кимошди савдосида 13 миллион 855 минг сўм миқдорда 30 номдаги маҳсулот сотилди. Ушбу маблағлар “Шодлик” меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратишга  йўналтирилади.

Жажжи болажонларнинг юз-кўзларидаги қувонч, қувноқ кайфиятлари дил изҳорларига кўчди.

  • Бизларга кўрсатаётган ғамхўрлигингиз учун ташаккур айтамиз, - дейди Ситора Оқшонова. – Билдирилган ишонч, кўрсатилган эътиборга муносиб инсонлар бўлиб вояга етишга ваъда берамиз.

Шодиёнада “Юлдуз” маданият ва аҳоли дам олиш маркази ҳамда “Олтин водий” маданият уйи хушовоз хонандалари ижросидаги қўшиқлар болажонларга байрам кайфиятини улашди. Шу кунги тадбир улар учун унутилмас таассуротларга бой бўлди.

Нигоҳида олам мужассам

 

Нигоҳида олам мужассам

 

Нигоҳида олам мужассам

 

Нигоҳида олам мужассам

 

ГУЛШАНДА БОБОМУРОДОВА.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар