Congue iure curabitur incididunt consequat

ЗАРАФШОНЛИК ҲУНАРМАНДЛАР ЯРМАРКАСИ

Унда йигирмадан ортиқ зарафшонлик ҳунарманд ўзлари яратган маҳсулотлари билан иштирок этди.

- 2014 йилдан буён шаҳар “Ҳунармандлар” уюшмасига аъзоман, - деди Ҳулкар Эргашева. – Ҳунарим орқали нафақат халққа хизмат, балки оилам даромадига ҳам ўз ҳиссамни қўшаяпман. Қўлида ҳунари бор ва уйида ишсиз ўтирган хотин-қизларга уюшмага аъзо бўлишни ҳамда ўз бизнесини бошлашларини сўраб қоламан. Чунки, мамлакатимизда ишбилармон ва ҳунармандларга катта имкониятлар яратилган. Ундан унумли фойдаланиш эса, ўзимизга боғлиқ.

Ярмарка давомида Муҳтарам Президентимиз томонидан ҳунармандларга яратиб берилган имтиёз ва имкониятлар ҳақида ахборотлар берилди. Шу куни шаҳар аҳолиси ҳунармандлар томонидан яратилган маҳсулотлардан ҳарид қилдилар. Энг муҳими, уюшма аъзолари ярмарка сабаб ўзаро тажриба алмашдилар. Тадбирда фаол иштирок этган ҳунармандларга ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқлар топширилди.

Ярмаркада шаҳар ҳокими А.Раджабов иштирок этди ва зарафшонлик ҳунармандлар яратган маҳсулотлар билан танишди.

 

ЗАРАФШОНЛИК ҲУНАРМАНДЛАР ЯРМАРКАСИ

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар