Congue iure curabitur incididunt consequat

“Кичкинтойлар-ширинтойлар” оммавий спорт мусобақаси

Майдонга жамоаларининг ҳар биридан 10 нафардан, 5 нафар қиз ва 5 нафар ўғил тарбияланувчилар мусобақанинг қуйидаги 4 та шартлари бўйича беллашдилар

1-эстафета:  “Илонча”
2-эстафета: “Тўпни олиб юриш”
3-эстафета: “Ҳалқачани узат”
4-эстафета: “Сакрашлар” 
. 

        Шартларни тарбияланувчилар қоидага мувофиқ ҳолда бажаришди. Ҳар икки шартлар орасида мусиқали танаффус эълон қилинди, қизлар ижросида “Қизларжон” ва “Доирача” миллий рақслар намойиш этилди. Ҳакамлар ҳайъати жамоаларни кузатиб, баҳолаб бордилар. Мусобақа сўнгида ғолиб жамоалар эълон қилинди. 1-ўринни  1-сонли  мактабгача таълим муассасасининг “Болажон” жамоаси,  2-ўринни 16-сонли  мактабгача таълим муассасасининг “Бинафша” жамоаси, 20-сонли мактабгача таълим муассасасининг “Камалак”  жамоаси  эгаллади. 20-сонли мактабгача таълим мудираси
Л.Нарзуллаева сўзга чиқиб,  спорт мусобақаси иштирокчиларига омадлар тилаб қолди. Зарафшон шаҳар МТБ мудири М.Турсунова ва шаҳар Соғлом авлод учун жамғармаси директори С.Ортиқов мусобақа иштирокчилари жажжи болажонларни табриклаб,  соғлом авлод жамғармасининг эсдалик совғалари ва Зарафшон шаҳар ҳокимлигининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирладилар. 

“Кичкинтойлар-ширинтойлар” оммавий спорт мусобақаси

 

“Кичкинтойлар-ширинтойлар” оммавий спорт мусобақаси

 

“Кичкинтойлар-ширинтойлар” оммавий спорт мусобақаси

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар