Congue iure curabitur incididunt consequat

МУҲИМ ИШЛАР МУҲОКАМАДА

Унда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, сиёсий партиялар шаҳар кенгашлари раислари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Сессия котиби этиб 15-“Тинчлик” сайлов округидан депутат А.Давронов сайланди.

Депутатлар навбатдан ташқари 32-сессияси кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқишдан олдин жорий йилнинг 24 июнь куни халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг ўрни бўшаб қолган  9-“Зиёкор” сайлов округида бўлиб ўтган сайлов натижаси бўйича шаҳар сайлов комиссияси раиси Ж.Ҳамидовнинг ҳисоботи тингланди. Унда 64,9 фоиз овоз билан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод, шаҳар ҳокими А.Раджабов сайланганлиги айтилди ва депутатлар томонидан эътироф этилди. Шундан сўнг шаҳар ҳокими А.Раджабов халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси сифатида сессияни бошқаришга киришди.

МУҲИМ ИШЛАР МУҲОКАМАДА

 

МУҲИМ ИШЛАР МУҲОКАМАДА

 

 

Сессияда дастлаб депутатларга Ўзбекистон Республикаси президнти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 5 июнда ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан, бюджет даромадлари базасини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича шаҳардаги ижроси юзасидан шаҳардаги барча сектор раҳбарлари ҳисобот берди.

Мазкур масала юзасидан шаҳар ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, кичик саноат зоналари ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.Эгамкулов, шаҳар инвестициялар бўйича бўлим бошлиғи А.Ғуломов ва шаҳар Молия бўлими бошлиғи Ҳ.Қуватов музокара учун сўзга чиқди.

Кун тартибидаги иккичи масала, ҳудудда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбзарликка қарши қарши курашиш борасида сектор раҳбарлари ва масъуллар томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан шаҳардаги сектор раҳбарларининг маълумоти тингланди.

Дастлаб, шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари А.Раджабов ҳисобот берди.

Таъкидландики, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1-сектор ҳудудида баданга қасддан жароҳат етказиш, номусга тегиш, талончилик каби жиноятлар содир этилмаган. Лекин, 2 та гиёҳвандлик, 4 та фирибгарлик, 3 та ўғирлик ва 9 та бошқа кўринишдаги турли жиноий қилмишлар содир этилган. Жиноят содир этган шахсларнинг 4 нафари ишсиз, 5 нафари Марказий кон бошқармаси тизими ходимлари, 5 нафар тадбиркор, 1 нафар пенсионер, 2 нафар вояга етмаган, 1 нафардан мансабдор шахс ҳамда бошқа соҳа вакиллари эканлиги бугунги кунда жиноятчилик ҳудуд ва соҳа танламаслигини исботлаб турибди.

Тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан фирибгарлик жиноятининг кундан – кунга ошиб бораётгани, айниқса, ушбу жиноятни турли лавозимларда ишлаб келаётган шахслар томонидан содир этилаётгани бу борада олиб бораётган ишлар етарли натижаларни бермаётганидан далолат бермоқда. Бу эса маҳаллаларда фаолият юритаётган посбонлар, маҳалла мутахассисларининг салоҳияти, билим ва малакаси талабга жавоб бермаслигидан ёки уларнинг аҳоли орасига кириб бормаётганидан далолат беради.

Сектор раҳбарлари берган маълумот юзасидан шаҳар ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари О.Ҳакимов, депутат Д.Носирова музокара учун сўзга чиқди.

Сессия кун тартибига киритилган 2018 - йил –“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили” давлат дастурининг шаҳардаги ижроси юзасидан шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи А.Шохмирзаев ҳисобот берди.

Навбатдан ташқари 32-сессияда бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг мазкур сессиясида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан қарорлари қабул қилинди.

МУҲИМ ИШЛАР МУҲОКАМАДА

 

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар