Congue iure curabitur incididunt consequat

Зарафшон факт ва рақамлар кўзгусида

995 йилда Зарафшон шаҳрида “Агама” қўшма корхонасининг биринчи навбати ишга туширилди.

***

1996 йилда “Қизилқум” фосфорит комплекси фойдаланишга топширилди.

***

1996 йилда Зарафшон саноат касб-ҳунар коллежининг директори Н.Я.Долгова (ҳозирги пайтда нафақада) “Дўстлик” ордени билан мукофотланди. Ушбу билим маскани директори ўринбосари Н.Юферова 1998 йилда, махсус фани ўқитувчиси Л.Волкова 1999 йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирландилар.

****

1997 йил “Бессопан”, 2001 йил “Аристантау”, 2007 йил “Томдибулоқ”, 2010 йил “Балпантау”, 2010 йил “Мютенбай” конларининг чуқур горизонтлари ва улардаги заҳираларнинг дастлабки босқичлари баҳоланди.

***

1999 йилда 600 ўқувчига мўлжалланган саноат касб-ҳунар коллежи реконструкция қилинди, 375 ўқувчига мўлжалланган Академик лицей биноси фойдаланишга топширилди.

***

1999 йилда Токио биржаси томонидан Зарафшон олтинига “Жаҳон олтин эталони” сифат сертификати берилди.

***

2002 йилда Марказий кон бошқармасига қарашли эмульсия ва портловчи моддалар заводи, “Чимён-Чорвоқ” курорт зонасида жойлашган 120 кишининг дам олишига мўлжалланган “Горняк” пансионати фойдаланишга топширилди.

***

2002 йилда Навоий тиббиёт билим юртининг Зарафшон филиали мустақил Зарафшон тиббиёт билим юртига айлантирилди. 2004 йилда унга тиббиёт коллежи мақоми берилди. 2007 йилда ушбу коллежнинг янги бноси қуриб битказилди.

***

2002 йил “Orica Germany gmbh” компанияси технологияси асосида “Мурунтов” конида эмульсион портлатувчи моддалар комплекси фойдаланишга топширилди.

***

2004 йилда Зарафшондаги “Марварид” кули базасида яхт клуб очилди.

***

2005 йилда Зарафшон академик лицейининг ўқувчиси Гулноза Назарова Зулфия номидаги Давлат мукофотини олди.

***

2008 йилда Марказий кон бошқармасига қарашли 2-Гидрометаллургия заводи цех бошлиғи Фарҳод Яхшиевич Сойибовга Президентимиз Фармонига кўра “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилди.

***

2009 йилда Тиббиёт коллежининг талабаси Гулноза Шаропова Зульфия номидаги Давлат мукоф оти соҳиби бўлди.

***

2010 йил Зарафшон Тиббиёт бирлашмаси ишга тушди.

***

2010 йил “Каравай” нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ўз фаолиятини бошлади.

***

2010 йилда Мурунтовда спорт комплекси, 2016 йилда “Мустақилликнинг 25 йиллиги” болалар майдончаси” ташкил этилди.

***

2011 йилда “Мурунтов” конида КНК-270 русумли мослама ишга тушди.

***

2012 йилда Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган XII халқаро танловда ҳамшаҳримиз Анастасия Якунина  фортепиано йўналиши бўйича иккинчи ўринни олди.

***

2012 йил – Мустақиллигимизнинг 21 йиллиги арафасида  Марказий кон бошқармасига қарашли спорт комплекси ишга тушди.

***

2012 йилда шаҳримизда “Кончилар” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

***

2013 йилда 50 ўринга мўлжалланган Зарафшон силга қарши кураш диспансери ишга туширилди.

***

2014 йилда “Қизилқум” фосфорит мажмуасида фосфорит хомашёсини бойитиш цехининг иккинчи навбати қурилиши якунланди.

***

2014 йилда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида спортнинг самбо тури бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида Истам Қудратов 74 кг. вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлди.

***

2014 йилда  “Мурунтов” шахтасида +135 горизонтал қияликда олтин қазиб олишга мўлжалланган янги портал фойдаланишга топширилди.

***

2014 йил “Engineering Dobersek” немис компанияси билан ҳамкорликда “Қизилқум” фосфорит комплексининг 2-навбати ишга тушди.

***

2014 йил Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилган XII – Ёзги Осиё ўйинларида Маҳлиё Тагаева спортнинг оғир атлетика тури бўйича бронза медалини қўлга киритди.

***

2014 йил шаҳримизда “Авиценна - Зарафшон” хусусий тиббий маркази очилди.

***

2015 йилда Зарафшон шаҳрида 30 000 товуқ боқишга мўлжалланган паррандачилик цехи қуриб битказилди.

***

2015 йилда шаҳримизда “Камалак” аква боғи ишга туширилди.

***

2015 йилда 64 хонадонли “Камолот уйлари” қурилиб, ёш оилаларга топширилди.

***

2016 йил шаҳримизда 57 миллион маблағ эвазига Тиббиёт бирлашмаси тизимида Зарафшон туманлараро ОИТС лабораторияси фойдаланишга топширилди.

***

2016 йил “Қизилқумтекстиль” МЧЖга қарашли полиэтилень қоплари ишлаб чиқариш цехи фойдаланишга топширилди.

***

Истиқлол йилларида шаҳримизда Зарафшон қурилиш бошқармаси томонидан 36 та кўп қаватли уйлар қурилди.

***

Мустақиллик йилларида шаҳримиздаги истеъдодли, ташаббускор тўрт нафар қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлишди.

***

Истиқлол берган имкониятлар туфайли Зарафшонда “Велан”, “Добродея” Ўзбекистон-Россия, “Orianna yarns text” Ўзбекистон-Туркия қўшма корхоналари ишга туширилди.

***

Истиқлол йилларида Амударё – Зарафшон йўналишидаги насос станцияларида кенгайтириш ишлари амалга оширилиши натижасида ушбу сув йўналишининг ўтказувчанлик қуввати 13,2 % га ошди. Бу эса ўз навбатида сув етказиб беришни 72 млн. куб метрдан 83 млн. куб метрга ошириш имконини яратди.

***

Мустақиллик йилларида юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш учун яратилган кенг имкониятлар туфайли шаҳримизда бугунги кунда тўрт юздан зиёд кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият бошлади.

***

Истиқлол йилларида Зарафшонда Академик лицей, Компьютер технологиялари коллежи, 13 ва 9-умумтаълим мактаблари биноси фойдаланишга топширилди. Зарафшон тиббиёт коллежи, 12-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Болалар мусиқа ва санъат мактабининг янги биноси қуриб битказилди.

***

Бугунги кунда Зарафшонда юзга яқин ҳунармандлар ҳунармандчиликнинг турли йўналишларида фаолият юритишмоқда.

***

Шаҳар халқ тълими тизимида 13 та умумтаълим мактаби, битта болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, битта болалар мусиқа ва санъат мактаби, “Шодлик” меҳрибонлик уйи  фаолият кўрсатмоқда. Уларда 1059 нафар педагог ёш авлодга турли фан сирларини ўргатиш билан машғулдирлар. Жами педагогларнинг 993 нафарини хотин-қизлар ташкил қилади. 1059 нафар педагогларнинг 1000 нафари олий маълумотли. 59 нафари ўрта махсус маълумотга эга. Шаҳримизд фаолият кўрсатаётган таълим масканларининг 200 нафар ўқитувчилари “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонига эга.

***

Педагоглардан 3-умумий ўрта таълим мактаби рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси А.Шилова “Дўстлик”, шаҳар халқ таълими бўлимида методик кабинети мудири вазифасида ишлаган В.Лихолетова, ушбу бўлимнинг услубчиси М.Кубаева “Соғлом авлод” орденлари билан тақдирланганлар.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар