Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Кун тартибидан қандай масалалар ўрин олди?


Бугун, 13 октябрь куни шаҳар ҳокимлигида Ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Йиғилишни шаҳар ҳокими Анвар Раджабов бошқариб борди.
Йиғилишда  21 октябрь “Ўзбек тили байрами куни”ни шаҳарда кенг нишонлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сон Фармони ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган вазифалар тўғрисида ва бошқа масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech