Congue iure curabitur incididunt consequat

Бирдамлик тараннуми

Бирдамлик тараннуми

26 май куни шаҳримизда ўтказилган “Ўзбекистон – умумий уйимиз” VI-дўстлик ва маданият анжумани юртимизда тинчлик, миллатлараро тотувликнинг аҳамияти ва ўрни нечоғлик муҳим эканлигини яна бир бор намоён этди.

Шаҳримиздаги “Олтин водий” маданият уйида бўлиб ўтган мазкур тадбирда республика байналминал маданият маркази раҳбари ўринбосари Сергей Миронов, “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси раиси Исфандиёр Латипов, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди “Маҳалла зиё” ўқув маркази бўлим мудири Улуғбек Саидов, қозоқ миллий-маданий маркази раҳбари Александр Аристов, шаҳримиздаги таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва маслаҳатчилари, миллий-маданий марказлари вакиллари иштирок этишди. Анжуманга ташриф буюрганлар дастлаб маданият уйи фойесида ташкил этилган шаҳримиздаги миллий-маданий марказлар томонидан ташкил этилган миллий либослар, таомлар, анъаналар кўргазмасидан баҳраманд бўлишди. Шундан сўнг  “Қудратимиз – бирлик ва ҳамжиҳатликда” ҳамда “Миллий ва диний бағрикенглик – барқарорлик омили” мавзусида давра суҳбатлари бўлиб ўтди. Уни шаҳар ҳокими М.Базаров олиб борди.

Давра суҳбатида сўз олганлар, юртимизда миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик тамойилларини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, бугунги кунда ҳар бир Ўзбекистон фуқароси миллатидан қатъий назар, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида фаол иштирок этаётганлигини алоҳида таъкидлашди.

- Юртимизда турли миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек аҳил ва иноқликда яшаб келмоқдалар, - дейди Республика байналминал маданият маркази раҳбари ўринбосари С.Миронов. - Бу мамлакатимизда миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлашга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасидир. Бугунги кунда мамлакатимизда 130 га яқин миллат ва элат вакиллари ягона оилада, Ватан равнақи йўлида меҳнат қилаётгани, таълим етти тилда олиб борилиши халқимизга хос бағрикенгликнинг ёрқин намунасидир. Изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар ривожида юртимизда яшовчи барча миллат вакилларининг муносиб улуши бор.

Давра суҳбати сўнгида шаҳримиздаги турли миллат вакиллари томонидан тайёрланган “Ўзбекистон – умумий уйимиз” мавзусида концерт дастури намойиш этилди.

Катта шодиёнага, дўстлик байрамига айланиб кетган мазкур тадбир қалбларни тотувлик бирдамлик, меҳр-муҳаббат туйғуларига лиммо-лим этди.

Гулшанда БОБОМУРОДОВА.

Суратлар муаллифи Д.БОБОМУРОДОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар