Congue iure curabitur incididunt consequat

КЛИНТОН ВА ЗАРАФШОН ШАҲАРЛАРИ – БИРОДАРЛАШГАН ШАҲАР

Вилоятимизда 16-17 май кунлари Америка Қўшма Штатлари ҳамда Канада давлатларининг ишбилармон доиралари, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги дипломатик корпус вакиллари иштирокида илк бора “Навоий ҳудудини ўзингиз учун кашф қилинг – бизнесингиз учун янги горизонтлар жойи” номли бизнес форуми бўлиб ўтди.

Форумда Америка Қўшма штатларининг Миссисипи штати губернатори Филипп Брайант ҳамда 100 нафарга яқин хорижий ишбилармон доира вакиллари иштирок этиб, вилоятнинг иқтисодий салоҳияти, ҳудудда яратилган инвестицион муҳит билан яқиндан танишдилар.

Хусусан, ушбу халқаро миқёсдаги йирик анжуманга АҚШнинг Клинтон шаҳри мери жаноб Ф.Фишер бошчилигидаги савдо миссияси ҳам ташриф буюрди.

Форумнинг биринчи куни Клинтон шаҳри мери жаноб Ф.Фишер дастлаб, Зарафшон шаҳрига ташриф уюштириб, шаҳардаги “Қизилқум чўли тарихи” музейида бўлди.

“Ташаббус — 2019” республика танловининг шаҳар босқичидаги саноат ва озиқ-овқат, қишлоқ ҳўжалиги ҳамда халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари намойиши меҳмонларнинг эътиборини тортди. “Орианна Ярнс Текстайл” масъулияти чекланган жамиятига сафар чоғида хорижлик ишбилармонлар бу ердаги меҳнат ва дам олиш шароити билан қизиқдилар, маҳсулот сифатига эътибор қаратишди. 13-умумтаълим мактаби, 20-мактабгача таълим муассасаси ҳамда Марказий кон бошқармаси тиббий-санитария қисми скрининг марказида ўтган учрашувлар давомида улардаги шароит ўрганилди, хотин-қизлар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган ишлар, тиббиёт масканини зарур замонавий ускуналар билан таъминлаш, кадрлар малакасини оширишга қаратилган лойиҳалар хусусида ахборот берилди.

Шаҳардаги “Баҳор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли билан бўлган мулоқот, айниқса йиғиннинг намунавий типда қурилган янги биноси чет эллик ишбилармон доира вакилларининг воҳамиз, бу ердаги турмуш тарзи ҳақидаги ижобий таассуротини бойитди. Йиғин раҳбарлари ва бу ерда истиқомат қилувчи фуқаролар хорижликларга саҳро мўъжизаси саналган Зарафшондаги қайноқ ҳаёт тўғрисида сўзлаб беришди.

— Кўркам ва навқирон Зарафшоннинг инфратузилмаси, мураккаб технологияга эга саноат корхоналари бизда катта таассурот қолдирди, — дейди жаноб Ф.Фишер. — Ҳар бир объектда аҳолининг меҳмондўстлигига, меҳнатсевар ва изланувчанлигига дуч келдик. Бу халқингизга меҳримизни янада оширди. Келгусида ўзаро ҳамкорлик ришталаримиз мустаҳкамланиб, янги босқичга кўтарилишига шубҳа йўқ.

Анжуманнинг иккинчи куни музокара ва келишувларга бой бўлди.

Хусусан, форум доирасида Клинтон шаҳри билан Зарафшон шаҳарлари ўртасида биродар шаҳарлар тўғрисидаги келишув имзоланди. Эндиликда, икки биродлашган шаҳарлар ўртасида саноат ва иқтисодий, гуманинат, инвестицион соҳаларда доимий ҳамкорлик ўрнатилади. Бу икки томонлама манфаатли алоқалар ҳудудлар тараққиётига хизмат қилиши шубҳасиз.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар