Congue iure curabitur incididunt consequat

Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи дастури

Тожикистон президенти Тошкентга 17 август куни тонгда келади. Мустақиллик монументига гул қўйиш маросимидан сўнг Кўксаройда давлат раҳбарларининг музокаралари бошланади. Музокаралар аввал тор, кейин кенг доирада ўтказилади.

Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, туризм, маданий-гуманитар соҳалардаги ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади.

Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини янги босқичга кўтаришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Куннинг иккинчи ярмида «Ўзэкспомарказ»да Тожикистон маҳсулотлари кўргазмаси бўлади. Эмомали Раҳмон пойтахтдаги «Артел» заводига ҳам ташриф буюриши кўзда тутилган.

Шу куни Ўзбекистон ва Тожикистон президентларининг икки мамлакат санъат усталари иштирокида ўтказиладиган концертда қатнашиши режалаштирилган.

Тожикистон президенти 18 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов, бош вазир Абдулла Арипов билан учрашувлар ўтказади. Эмомали Раҳмон шу куни Самарқандга ташриф буюриб, диққатга сазовор масканларни зиёрат қилади.

Ташриф давомида дастурга ўзгаришлар киритилиши мумкин, деб ёзади К.Алламжонов.

 

 

Манбаа: xabar.uz

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар