Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

ТАДБИРКОРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ҲАР ДОИМГИДАН ҲАМ МУҲИМ



Бугунги пандемия шароитда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни самарали фаолият юритиши учун барча зарур шароитларни яратиб бериш ҳар доимгидан ҳам муҳимдир. 
Айни кунларда шаҳримиз тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида шаҳар ҳокими Анвар Раджабов томонидан тезкор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бугун шаҳар ҳокими, биринчи сектор раҳбари “Бекмурод бобо зар” МЧЖга қарашли мебел ишлаб чиқариш цехида, “Муҳаммад али транс” МЧЖ томонидан йўлга қўйилган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчасида ҳамда “Страус транс зар” МЧЖнинг аҳолига сифатли такси хизматини кўрсатиш корхонасида  бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди ва тадбиркорларга фаолиятларини янада ривожлантириш борасида тавсиялар берди.

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech