Congue iure curabitur incididunt consequat

Олий Мажлис Сенатида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ахборот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, учрашувда икки томонлама муносабатларнинг истиқболлари, шу жумладан жорий йил октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга давлат ташрифини ташкил этишга доир масалалар муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида дўстлик ва стратегик ҳамкорлик муносабатлари илдам ривожланиб бораётганини таъкидлади. Кўп асрлик маданий ва савдо-иқтисодий алоқаларга, энг аввало, халқларимиз ўртасидаги чин дўстлик ришталарига асосланган Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатлари юксак даражадаги икки томонлама ҳамкорлик сифатида тавсифланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳиндистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш доирасида қўшма тадбирлар амалга оширилаётгани қайд этилди. Хусусан, Ҳиндистонда Ўзбекистон Республикасининг маданият кунлари муваффақиятли ўтказилди.

Томонлар парламентлараро ҳамкорликни, шу жумладан  парламентлараро дўстлик гуруҳлари йўналишида ҳам мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида Ҳиндистон Республикаси Парламенти билан ҳамкорлик бўйича дўстлик гуруҳи ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Учрашув якунлари бўйича Мубашир Жавед Акбар Ўзбекистон ва Ҳиндистон қўшма тадбирларини муваффақиятли ўтказиш учун барча саъй-ҳаракатларни ишга солишга тайёрлигини билдирди.

 

 

Манбаа: xabar.uz

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар