Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг Зарафшон шаҳридаги ижроси ўрганилди

“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг Зарафшон шаҳридаги ижроси ўрганилди


 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила, хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сонли Фармонининг ижросини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари, генерал-майор А.Икрамов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Зарафшон шаҳрида ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилди. 

 Ишчи гуруҳ аъзолари Зарафшон шаҳри Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида амалга оширилган ишлар, ташкилий чора-тадбирлар ва юритилаётган иш ҳужжатлари билан танишдилар.
 Ишчи гуруҳ томонидан асосий эътибор жиноятлар сони ошган ва криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш масалаларига қаратилди.

 Ишчи гуруҳ аъзоси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғининг ўринбосари Р.Исомутдинов “Кончилар” ва “Олтин водий” маҳаллаларида бўлиб, "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолияти билан танишиб, ўрганиш якунларига кўра аниқланган камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъул ходимларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берди.
Гулруҳ Шаҳриёрова,
Зарафшон шаҳар Маҳалла ва оилани 
қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси.


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech