Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Навбатдаги ўнинчи сессияда муҳим масалалар кўриб чиқилди

Навбатдаги ўнинчи сессияда муҳим масалалар кўриб чиқилди


Бугун халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг 
навбатдаги ўнинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишини Зарафшон шаҳар ҳокими - Кенгаш раиси А.Раджабов бошқариб борди.
Сессия кун тартибида дастлаб Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилиши юзасидан мурожаати тингланди.

Шунингдек, сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 13 июлдаги КҚ-104-IV-сонли қарорига асосан Зарафшон шаҳар судлари томонидан суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.








Зарафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@zarafshon_shahar_axborot_xizmat
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech