Congue iure curabitur incididunt consequat

ПОЛВОНЛАР ЗАРАФШОНДА БЕЛЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан миллий кураш спорт тури бўйича Зарафшон шаҳрида “Ҳоким кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

ПОЛВОНЛАР ЗАРАФШОНДА БЕЛЛАШДИ

 Жорий йилнинг 1-2 декабрь кунлари Зарафшон шаҳрида Алпомиш спорт мажмуасида миллий кураш спорт туридан Зарафшон шаҳар ҳокими соврини учун беллашувлар ўтказилди. Мусобақада 5 та вазн тоифасида вилоятнинг шаҳар ва туманларидан 80 нафар 18 ва ундан катта ёшдаги полвонлар иштирок этиб, ғолиблик учун гиламга чиқди.

ПОЛВОНЛАР ЗАРАФШОНДА БЕЛЛАШДИ

ПОЛВОНЛАР ЗАРАФШОНДА БЕЛЛАШДИ

  Мардлик ва ҳалоллик баҳсларини Зарафшон шаҳар ҳокимининг 1-ўринбосари Анвар Шохмирзаев тантанали табрик сўзи билан очиб берди.

Кескин ва муросасиз беллашувлар натижасига кўра ўз вазн тоифаларида кетма-кет ғолиблар номи эълон қилинди.

ПОЛВОНЛАР ЗАРАФШОНДА БЕЛЛАШДИ

 Ғалабага эришган маҳоратли полвонларни Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов муносиб тақдирлади. Спортчиларга шаҳар ҳокимлиги ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалар топширилди.

ПОЛВОНЛАР ЗАРАФШОНДА БЕЛЛАШДИ

  60 кг вазн тоифасида:

I ўрин – Ғофур Актамов,

II ўрин – Шохрух Нуриддинов,

III ўрин: Назрижон Амриев ва Отабек Хасанов

 

73 кг вазн тоифасида:

I ўрин – Муҳаммад Жумаев,

II ўрин – Умид Турдиев,

III ўрин: Соҳибқирон Исоқов ва Абдурасул Абдурашидов

 

81 кг вазн тоифасида:

I ўрин – Ихтиёр Эшмуродов,

II ўрин – Шахзод Орзиқулов,

III ўрин: Абдухолиқ Хусанов ва Миржалол Арзиқулов

 

90 кг вазн тоифасида:

I ўрин – Сарвар Икромов,

II ўрин – Жаҳон Тойиров,

III ўрин: Юсуф Барноқулов ва Озод Жумаев

 

+90 кг вазн тоифасида:

I ўрин – Султон Исоқов,

II ўрин – Зариф Расулов,

III ўрин: Эрали Авазхонов ва Сардор Ўринов

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар