Congue iure curabitur incididunt consequat

Жахон футболи

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Зайниддин Зидан 31 майга жамоа мураббийлар штаби аъзолари билан режалаштирилган учрашувни, клубдан кетишини эълон қилганидан бир кун аввал бекор этган. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, Зиданнинг ёрдамчилари францияликнинг жамоа бош мураббийи лавозимини тарк этиш ҳақидаги қароридан қаттиқ ҳайратга тушишган ва буни мутахассис навбатдан ташқари матбуот анжумани ўтказишидан аввал билишмаган.

Аввалроқ, Зайниддин Зидан клубни Криштиану Роналду шартномасини узайтиришдаги муаммо сабабли тарк этишга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Маълумотларга кўра, Зиданни Роналду ва Гарет Бэйлнинг клубдаги келгуси тақдири билан боғлиқ мавҳумлик ташвишлантирган. Бундан ташқари, Зидан ва клуб президенти Флорентино Перес ўртасида трансфер сиёсати бўйича зиддият юзага келган. 

Эслатиб ўтамиз, Зайниддин Зидан 31 май куни «Реал»дан кетиши ҳақида расман маълум қилди. 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар