Congue iure curabitur incididunt consequat

Футбол аёллар учун хавфли: олимлар сабабини айтишди

Мазкур тадқиқот билан шуғулланган Нью-Йоркдаги Эйнштейн тиббиёт коллежи ходими Майкл Липтон шундай дейди:

«Врачлар ва олимлар бошдан олинган жароҳат эркакларга қараганда аёлларда оғирроқ ўтишини пайқашганига анча бўлган. Аввалига бу шунчаки аёлларнинг ожизалигига боғланарди, чунки индамас эркаклардан фарқли ўлароқ, улар дардини достон қилишига ўрганганмиз. Биз аёллар миясидаги реал ўзгаришларни ўргандик, ҳақиқатан ҳам аёлларда мия чайқалиши эркакларникига қараганда кучлироқ юз бераркан».

Бош мия чайқалиши бугунги кунда гандболдан тортиб америка футболи ва хоккейгача — барча спорт турлари билан шуғулланувчилар орасида энг оммалашган жароҳатлар сирасига киради. Албатта, бундан ақл ўтмаслашиб ёки хотира сусайиб қолмайди, бироқ қаттиқ бош оғриқлари ва бошқа асоратлари борки, кўплаб спортчилар ўз фаолиятини эрта якунлашга мажбур бўладилар.

 

 

Манбаа: xabar.uz

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар