Congue iure curabitur incididunt consequat

Эктор Купер Ўзбекистон МТЖни қандай шакллантиради? У ўз фалсафасини маълум қилди

Мураббий Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан шартнома тузишининг асосий сабабини айтиб ўтди. Бу — Ўзбекистон терма жамоасининг ўз олдига қўйган жиддий мақсадидир. Яъни, Осиё чемпионатидаги ижобий натижа ва азалий орзу бўлган жаҳон чемпионатига чиқиш. Шу сабаб аргентиналик мутахассис ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўртасида «3+1» схемасида шартнома тузилган.

«Осиё кубоги ва 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичида ижобий натижа кўрсатиш учун барча ёшдаги терма жамоалар билан биргаликда ҳаракат қиламиз, деб умид қиламан», деди Эктор Купер.

У ўзбекистонлик футболчиларни кузатишни бугуннинг ўзидаёқ бошлаганини таъкидлади ҳамда ўзининг ўйин фалсафаси ҳақида гапирди:

«Менинг фалсафам футболчиларга қараб ўйин схемасини тузиш эмас, балки ўзим тўғри деб ҳисоблаган схемаларга ўйинчиларни мослаштириш ёки шунга мос кучли футболчиларни танлаб олиш. Асосий мақсадим тартибли ва психологик жиҳатдан кучли жамоани шакллантириш», деди аргентиналик мураббий.

«Маҳаллий мураббийларни ҳам ўз мураббийлик штабингизга жалб қиласизми?», деган саволга у: «Буни вақт кўрсатади. Бу борада маҳаллий мураббийларнинг иш фаолияти билан танишмай туриб жавоб бера олмайман», деб жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Куперга 56 ёшли аргентиналик Хосе Карлос Фантагуцци ва 37 ёшли грециялик Антонио Сариоглу ассистентлик қилса, 36 ёшли мисрлик Маҳмуд Фаёз Муҳаммад Шудаф жисмоний тайёргарлик бўйича ёрдамчилик қилади.

 

 

Манбаа: xabar.uz

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар