Congue iure curabitur incididunt consequat

Орияти бор юртнинг полвонлари бор

Зарафшон нафақат ўзининг саноат корхоналари, олдига қўйилган режани ортиғи билан уддалаб келаётган меҳнат жамоалари билан машҳур. Бу шаҳардан етишиб чиққан ўнлаб, юзлаб спортчилар Ватанимиз шуҳратини, унинг номини жаҳонга танитишга ҳам катта улуш қўшмоқда.Зарафшонни азалдан бежизга спортчилар шаҳри, деб аташмайди. Чунки, бу ердаги мавжуд “Прогресс” физкультура-спорт мажмуаси ва бошқа шунга ўхшаш клубларда мини футбол, волейбол, баскетбол, Шарқ якка кураши, оғир атлетика, самбо, таэквондо ва бошқа турлар бўйича спорт секциялари мунтазам фаолият кўрсатиб келади.

Шаҳарда халқаро спорт майдонларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган ўнлаб кучли спорт усталарини, чемпионларни тарбиялаган тренер-мураббийлар фаолият кўрсатади. Ёшларимиз эришаётган ғалаба ва ютуқларни уларнинг мураббийлари оғир атлетика бўйича олий тоифали мураббий-ўқитувчи Абдулла Тагаев, “Прогресс” физкультура-спорт мажмуаси инструктори, пауэрлифтинг бўйича жаҳон рекордчиси Александр Лузанов, “Ўзбек жанг санъати” бўйича тренер, 4-ГОдан соҳиби Файзирахмон Насибуллин, самбо бўйича катта тренер, халқаро тоифадаги судья Чингиз Тахмазов, шахмат тренери Зияддин Тахмазов, таэквондо WTF тренери Барно Фармонов, енгил атлетика бўйича тренер Зера Джансизоваларсиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Бугунги кунда халқаро тоифадаги спорт устаси унвонини қўлга киритган самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Зариф Расулов, пауэрлифтинг бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси Венера Ражабова, халқаро тоифадаги спорт усталари Н.Малюгина, Д.Буткевич, Б.Рўзиев, Х.Ибрагимов, Ф.Шодиева каби спортчиларимиз ўз устозлари билан ҳақли равишда фахрланадилар. Зарафшон спорт мактаби тарбияланувчиси Истам Қудратов яқинда Марокаш давлатида ўтказилган халқаро мусобақада самбо бўйича юқори шоҳсупага кўтарилиб, яна жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.

- Дунёнинг қарийиб 10 га яқин мамлакатида бўлганман. Уларда бизнинг мамлакатчалик спортга эътибор берилмайди. Айниқса ёшлар спортига. Шунинг учун чет эллик спортчилар ўзбекистонлик кўрашчиларга ҳавас қилишади, - дейди халқаро спорт устаси, самбо кураши бўйича икки карра жаҳон чемпиони Зариф РАСУЛОВ. - Бугуншаҳримизда спорт иншоотларини барпо этиш, уларни замон талабларига жавоб берадиган жиҳозлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада ёшларимизда спортга муҳаббат ортаяпти. Халқаро спорт мусобақаларида ғолиблар сафидан жой олишмоқда. Уларга боқиб илк бор жаҳон чемпиони бўлган кезларим ёдимга тушади. Ўшанда 2004 йил эди. Тошкент шаҳрида ёш самбочилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида 1-ўринни қўлга киритгандим. Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси остида байроғимиз кўтарилганда мени ўзгача ҳиссиёт қамраганди. Ўшанда илк бор миллий ғурурни ҳис этганман. 2007 йили иккинчи бор жаҳон самбочилари орасида тенгсиз деб топилишим менга нисбатан халқимиз ишончининг самараси саналади. Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритишим Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига тўёна бўлди.

Халқимиздаорияти бор юртнинг полвонлари бор, деган нақл бежизга айтилмаган. Ўз шаҳрига меҳр-муҳаббатли, касбига садоқатли, ориятли зарафшонликлар жаҳон спорт майдонларида катта муваффақиятларга эришиб “Полвон” деган фахрли номни оқлаётган фарзандлари билан фахрланадилар.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар