Congue iure curabitur incididunt consequat

Нью-Йоркда «Мустақиллик кубоги-2018» мусобақаси ўтказилди

Шу йилнинг 15 сентябрь кунида ҳам Нью-Йоркда Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти маслаҳатчиси Санъат Шарипов ҳамкорлигида мазкур катта футбол байрами бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар берди.

Мусобақада АҚШнинг 9та штатидан 12та жамоа ташриф буюрди. Эътиборлиси шу бўлдики, бу сафарги мусобақада Ўзбекистоннинг дипломатик миссия вакиллари ҳам иштирок этди. Улар орасида Ўзбекистон Ҳаво йўллари миллий авиакомпанияси, Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси ва Нью-Йоркдаги консуллик идораси, шунингдек, Бирлашган Миллатлар ташкилотидан ҳам вакиллар қатнашишди.

Мусобақа жуда чиройли тарзда ташкил қилинди. Катта қозонда 70 кг.ли ўзбекча ош дамланди Болалар учун кўнгилочар тадбирлар ташкил қилинди. Барчанинг кайфияти кўтаринки руҳда бўлди. Стадион атрофига кўплаб мухлислар келди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг БМТдаги элчиси Бахтиёр Ибрагимов нутқ сўзлади ва у жумладан шундай деди:

«Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб яқиндагина Нью-Йорк маркази «Уолл стриит»да юртимиз байроғи кўтарилганди. Мана бугун эса яна бир ажойиб байрам гувоҳига айланаяпмиз.

«Мустақиллик кубоги-2018» мусобақасин ҳозирданоқ жуда юқори савияда ўтади, деб ҳисоблашимиз мумкин. Сабаби АҚШнинг 9та штатидан 12та жамоанинг йиғилганини кўриб хурсанд бўлиб турибмиз.

Бугун меҳмонлар қаторида шаҳарнинг Бруклик тумани маъмуриятидан раҳмат ўринбосари жаноб Давид Йохансоннинг айнан мана шу тадбирга келганлиги ўзбекистонликларнинг АҚШда ҳам ўз ўрни борлигидан далолатдир.

Барча иштирокчиларга омад тилайман!».

Шу тариқа ўйинларга старт берилди. Юзлаб йиғилган мухлислар кўз ўнгида бир биридан қизиқарли бўлган баҳслар бошланди. Ярим финалга энг кучли тўртта жамоа йўл олди.

Финалда бўлса, Пенсильвания штатининг «Дўстлик» ҳамда Нью-Йоркнинг «Marokand» жамоалари ўзаро кураш олиб боришди. Ўйиннинг асосий дақиқаларида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Қўшимча бўлимларда ҳам яна биттадан голлар киритилди, якуний ҳисоб 3:3 бўлди.

Кейин ғолиб номини пенальтилар сериясида аниқлашга киришилди. Унда, умумий 7:6 ҳисоби қайд этилиб, «Marokand» жамоаси бош совринга эга бўлди. 3-ўрин учун баҳсда Нью-Йоркнинг икки «Пахтакор» ва «Кайманс» жамоаларилари ўзаро куч синашди. Унда пахтакорчилар 3:1 ҳисобида ғалабани қўлга киритишди ва мусобақанинг 3-ўринини эгаллашди.

Хуллас, ўзбекистонлик ватандошларимиз АҚШда ажойиб футбол турнирига гувоҳ бўлишди. Келаси йили ҳам уни оммавий тарзда ўтказишга келишиб олинди.

 

 

Манбаа: xabar.uz

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар