Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

ЙЎНАЛИШСИЗ ТАКСИЛАР ФАОЛИЯТИГА РУХСАТ БЕРИЛДИ

ЙЎНАЛИШСИЗ ТАКСИЛАР ФАОЛИЯТИГА РУХСАТ БЕРИЛДИ
Зарафшон шаҳар коронавирус пандемиясини олдини олиш бўйича мувофиқлаштирувчи шаҳар штабининг 5 августда  ўтказилган навбатдаги йиғилишидаги қарорига кўра, шаҳарда йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга ҳамда сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолият юритишига қуйидаги талаблар асосида рухсат берилди. 
Бунда: йўналишсиз таксилар-йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан  шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиши тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат шаҳар ҳудудида ҳаракатланиши лозим.
Сартарошхона ва гўзаллик салонлари – хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари-тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб (N 95 ёки устма-уст 2 оддий ниқоб), юзни тўлиқ тўсадиган ҳимоя маскаси ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда “1 та хизмат кўрсатувчи шахс -1 та мижоз” тамойили асосида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишлаши талаб этилади.  
Шаҳардаги барча транспорт уюшмалари раҳбарларига йўналишсиз таксилар-йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан  шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсиш бўйича тегишли чоралар кўриши белгиланди. 
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech