Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

ЗАРАФШОНДА "КЕЛАЖАК БОҒИ" ЯРАТИЛАДИ


Кеча, 20.02.2020 йилда шаҳримиздаги "Геолог" МФЙ ҳудудида "Келажак боғи" яратиш ишларига старт берилди.
Омадли рақамлар остида бошланган хайрли ишлар аввалида икки юздан зиёд манзарали дарахт кўчатлари экилди.


Шаҳримизни янада ободонлаштириш, аҳоли, айниқса ёшлар учун маданий ҳордиқ чиқарадиган масканга айлантириш мақсадида ташкил этилаётган мазкур боғ зарафшонликларнинг севимли масканларидан бири бўлиши шубҳасиз.Боиси бу ерда келгусида 4500 тупдан зиёд манзарали дарахтлар экилиб, фавворалар хиёбони, кўркам сайилгоҳ бунёд этилиши кўзда тутилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги Ф-41 сонли фармойишига асосан яратилаётган ушбу боғ учун 4,6 гектар ер майдони ажратилган.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech