Congue iure curabitur incididunt consequat

ОЗОД ЮРТДА ҚАДР ТОПГАНЛАР

ОЗОД ЮРТДА ҚАДР ТОПГАНЛАР

 

Шу кунларда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиш, уларга моддий-маънавий кўмак бериш каби халқимизга хос эзгу ишлар бажарилмоқда.

Уруш фахрийларига Иккинчи жаҳон урушида эришилган буюк ғалабанинг 72 йиллиги муносабати билан Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан йўлланган табрик азиз отахону мунис онажонларимизнинг қаҳрамонлик, бурч ва фидойиликларига бўлган яна бир эътибор ҳамда ғамхўрликнинг ёрқин ифодаси бўлди.

Шаҳар ҳокими ўринбосари Д.Елмуратов шаҳримизда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Нарбатыр Мамбетов ҳамда Екатерина Букина хонадонида бўлиб, уларни Хотира ва қадрлаш куни билан қутлади, Президентимизнинг байрам табриги ҳамда ҳукумат совғаларини тантанали равишда топширди.

Нарбатыр Мамбетов ўн тўққиз ёшида урушнинг суронли кунларини бошидан кечирди. Тинчлик даврида қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилди.

Екатерина Букина ҳам уруш жабрини бошидан ўтказган, кейинчалик жамият равнақига хизмат қилган минглаб аёлларимиздан бири.

- Муҳтарам Президентимизнинг биз, уруш фахрийларига бўлган ғамхўрлик ҳамда эътиборини ҳар дақиқада ҳис этиб турибмиз, – дейди Нарбатыр Мамбетов ҳаяжонини яширолмай. – Хотира ва қадрлаш куни олдидан Президентимиз имзоси билан номим қайд қилинган байрам табригини олганим ёшимга ёш, ғайратимга ғайрат қўшди. Байрам табригида "Мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланаётган ушбу қутлуғ айёмда фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган, шу йўлда тенгсиз мардлик ва фидойилик кўрсатган Сиздек қаҳрамон юртдошимизга бутун халқимиз номидан чуқур миннатдорлик билдиришни ўзим учун ҳам қарз, ҳам фарз деб ҳисоблайман", деган сўзлардан бошим осмонга етди. Илоҳим Юртбошимиз соғ-омон, юртимиз осмони мусаффо бўлсин.

Айни кунларда шаҳримизда яшаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Президентимизнинг табриги ҳамда ўн бир нафар фронторти меҳнат фахрийларига вилоят ҳокимлигининг совғалари топширилмоқда.

Д.БОБОМУРОДОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар