Congue iure curabitur incididunt consequat

Шаҳар велотури спорт мусобақасининг ўтказилганлиги тўғрисида

15 май – “Халқаро оила куни” муносабати билан хотин-қизлар ўртасида “Соғлом аёл – соғлом авлод” шиори остида шаҳар велотури спорт мусобақасининг ўтказилганлиги тўғрисида

 

            Болаларни спортга қизиқтиришда оналарнинг роли муҳим эканлиги боис, аёлларни спортга кенг қамраб олиш, оилавий спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шаҳарда хотин-қизлар иштирокида турли спорт мусобақалари ва тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Бунинг натижасида  спортнинг аёлларга хос турлари билан машғул бўлиш кўрсаткичлари   кундан-кунга ошириб бормоқда.

            Жорий йилнинг 13 май куни Зарафшон шаҳар ҳудуди бўйлаб  15 май – “Халқаро оила куни” муносабати билан хотин-қизлар ўртасида “Соғлом аёл – соғлом авлод” шиори остида шаҳар велотури юқори савияда ўтказилди.

            Шаҳарда ўтказилган велотурда НДКИ Зарафшон УТФдан талабалари, умумтаълим мактаблари ўқувчи ва ўқитувчилари, Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчи ва ўқитувчилари, корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўсатаётган ишчи-ходимлар ҳамда маҳаллаларда  истиқомат қилаётган  фаол хотин-қизлар қамраб олинди.

            Ушбу шаҳар велотури 4 ёш тоифасида (1-тоифа 18 ёшгача,  2-тоифа 18 дан – 30 ёшгача,  3-тоифа 31 ёшдан – 44 ёшгача ва 4-тоифа 45 ёшдан юқори) иштирокчилар ўртасида белгиланган Низом асосида ўтказилди.

            18 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида фахрли

I ўринни  Устюжанина Даръя       1-мактаб

II ўринни  Мехридинова Нафиса    1-мактаб

III ўринни Атоева Гўзал                 8-мактаб

 

            18-30 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида фахрли

I ўринни  Тўхтаева Азиза               1-мактаб

II ўринни  Темирова Хилола         Тиббиёт коллежи

III ўринни Холиқова Шахруза      Компьютер коллежи

 

            31-45 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида фахрли

I ўринни  Ўринова Гулшода          2-мактаб

II ўринни  Норқулова Гуллола     БЎСМ

III ўринни Очилова Лобар             1-мактаб

 

            45 ёшдан юқори бўлган иштирокчилар ўртасида фахрли

I ўринни  Нурова Манзура   Геолог МФЙ

II ўринни  Бахранова Малохат  Баҳор МФЙ

III ўринни Климова Зинаида  “Ёшлик” МФЙ эгаллади.

           

            Ғолибларга  ҳомийлар, “Камолот” ЁИҲ шаҳар Кенгаши, МК “Ватанпарвар” ташкилоти, Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг эсдалик совғалари, шаҳар ҳокимлигининг диплом ва фахрий ёрлиқлари топширилди.

Н.Акрамова 

                                                                   

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар