Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Суд раислари ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга ҳуқуқий масалада кўмак беришди

Суд раислари ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга 
ҳуқуқий масалада кўмак беришди
 
Жорий  йилнинг 23 январь куни Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди раиси Д.Хонбўтаева, Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси А.Шукуров, Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров ташаббуси билан Зарафшон шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар масаласи бўйича маслаҳатчиси Л.Турсунова, Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Д.Бахранова, шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Д.Эргашова, Давлат хизматлари марказинингбош мутахассиси Х.Нурмуродов ва маҳалла фуқаро йиғини раислари ҳамкорлигида Зарафшон шаҳар “Баҳор” МФЙда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан сайёр қабул ўтказилди.
Хотин-қизлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этган мазкур учрашувда “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган хотин-қизларнинг мурожаатлари ва мавжуд муаммолари ўрганиб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Аёллар дафтари”ни юритиш бўйича вақтинчалик Тартибнинг мазмун ва моҳиятини тушунтириш билан бирга, оила ва жамият ҳаётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Жамиятда турли қийинчилик ва муаммоларга дуч келаётган хотин-қизларнинг қонун ва қонуности ҳужжатлар талабини тўлиқ билмаслиги, уларга берилган қонуний имтиёзлардан бехабар эканлиги, юзага келаётган қийинчиликларнинг асосий сабабларидан бири десак хато бўлмайди. Бу жиҳатдан қараганда аёлларга судьялар томонидан кўрсатилган ҳуқуқий ёрдам ва тушунтиришлар уларнинг муаммоларини ҳал этилишида муҳим аҳамият касб этади.
Учрашувда Зарафшон шаҳар судлари учун тасдиқланган “Йўл харита”сининг ижроси, “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларининг бузилиши ҳолатларини олдини олиш юзасидан ҳам маърузалар қилиниб, иштирокчиларга ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Тадбир сўнгида келгусида нафақат “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган хотин-қизлар, балки маҳаллаларда яшовчи барча хотин-қизларни ҳам қийнаб келаётган, узоқ вақтдан буён ҳуқуқий ечимини топмаётган муаммоларни ечишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан самарали фаолият ва ҳамкорликда яқиндан ёрдам бериш, муаммоларни тизимли ҳал этиш орқали хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича келишиб олинди.
 
А.И.Жумадиллаев,
Зарафшон туманлараро 
иқтисодий суди ходими. 
 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech