Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Баъзи телеканаллар фаолиятида вақтинча тўхталишлар кузатилиши мумкин — «РРТМ»

Баъзи телеканаллар фаолиятида вақтинча тўхталишлар кузатилиши мумкин — «РРТМ»






«Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУК телерадиоэшиттирш техник воситаларининг узлуксиз ва соз ҳолатда ишлашини таъминлаш мақсадида февраль ойида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги рақамли узатгич қурилмаларда режали профилактика ишлари олиб борилишини маълум қилди.
«Шу муносабат билан баъзи телеканалларнинг вақтинча тўхталишлари кузатилиши мумкин, жумладан:
1—5, 8—10 февраль кунлари соат 01:00 дан 06:00 гача — давлат телеканаллари;
15—19 февраль кунлари соат 01:00 дан 06:00 гача — маҳаллий, нодавлат ва тижорат Uzdigital телеканаллари.
Тўхталишлар кузатилган вақтда абонент ускунаси (тюнер ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмайди» дейилади ушбу хабарда.

 xs.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech