Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Суд-ҳуқуқ тизимида қандай ислоҳотлар амалга оширилмоқда?

Суд-ҳуқуқ тизимида қандай ислоҳотлар амалга оширилмоқда
 
Сўнгги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар фуқароларҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 январдаги Олий Мажлисга тақдим қилинган навбатдаги мурожаатномасида суд-ҳуқуқ соҳасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фуқаролар ва тадбиркорларнинг одил судловга эришиш даражасини юксалтириш ҳамда адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилишни такомиллаштириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтгани бежиз эмас.
Бугунги кунда вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ҳолда умумюридикция судлари ташкил этилганлиги ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилганлиги фуқаролар ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини суд йўли билан ишончли ҳимоя қилишнинг муҳим кафолатига айланди.
Айниқса, Президентимизнинг 2020 йил 3 сентябрдаги “Суд ҳокимият органлари фаолиятини рақамлаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-4818-сонли қарори билан судлар фаолиятига замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этилиши натижасида фуқаролар ва тадбиркорлар масофадан туриб мурожаат қилиши ҳамда суд мажлисида видеконференцалоқа тизимидан фойдаланиб иштирок этиш ҳуқуқини берган бўлса, суд ходимларига эса судьялар ўртасида ишларни автоматик тарзда тақсимлаш, суд қарорларини интернет тармоғида эълон қилиш, ижро ҳужжатларини электрон шаклда мажбурий ижрога юбориш ҳамдафуқаролар ва тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн кўзатиб бориш ва суд биноларида интерактив хизматлардан эркин фойдаланиш имконини бермоқда десак адашмаган бўламиз.
Бундан ташқари, суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаширитилганлиги муносабати билан 2021 йил 12 январда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси ҳамда иқтисодий процессуал кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан, қонунга киритилган ўзгартиришларга асосан ишларни назорат тартибида кўриш инстанцияси тўлиқ бекор қилинди ва жиноят ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ҳукми, қарори ва ажрими устидан апелляция шикояти бериш муддати 10 кундан 20 кунга, фуқаролик муъмурий (маъмурий ҳуқуқбузарлик муносабатларидан келиб чиқадиган ишлар) ва иқтисодий ишлар бўйича апелляция шикоятини бериш муддатлари 20 кундан 1 ойга узайтирилди,иқтисодий судларга кассация тартибида шикоят бериш муддати эса 6 ойдан 1 йилга ўзайтирилиб, кассация тартибида кўрилган ишлар умумий асосларда такроран кўрилиши мумкинлиги ҳамда инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишлар ҳам иқтисодий судларга таллуқлилиги белгиланди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар мамлакатимизда қонун устиворлиги ва суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг судга бўлган ишончини янада оширишга хизмат қилади.
 
 
Махлиё Хомидова, 
Зарафшон туманлараро иқтисодий суди 
девонхона мудири. 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech