Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Финляндия Республикаси ўқитувчиси Зарафшон шаҳрига дарс бериш учун келди


Бугун, 9 март куни Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов Финляндия Республикаси ўқитувчиси Элиса Mилжаана Лаҳденпера, Россия Федерацияси ўқитувчиси Широкова Олга Анатольевна билан учрашув ўтказди. Учрашувда халқ таълими соҳаси вакиллари, ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди. Хабарингиз борки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 30 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Финляндия Республикаси мактабларидаги ўқитиш методика ва ўқув дастурларини ўрганиш ва 2021 йил 1 февралига қадар таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича мутахассисларни жалб этиш топшириғи берилган эди. Шу асосида, ташқи ишлар вазирлиги билан 5 февраль куни онлайн мулоқот ўтказилган эди.
 Мулоқот аввалида Зарафшон шаҳар ҳокими А.Раджабов охирги йилларда ҳудудда халқ таълими тизимини чуқур ислоҳ қилиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилганлигини, ёшларимиз учун шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилганлигини таъкидлади.
 Шунингдек,  Лаппеенранта шаҳрига бориб ўқиши кўзда тутилган ўқувчиларга фин тилини ўргатиш учун келган устозларга миллий урф одатларимизга асосан миллий тўн ва дўппилар кийдирилди.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech