Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Навоийлик матбуот котиблари ҳам махсус ўқув-семинарда қатнашмоқдалар


Жорий йилнинг 9-13 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун махсус ўқув семинари ўтказилмоқда.

Ўқув-семинардан кўзланган мақсад — матбуот котибларининг ахборот билан ишлаш кўникмасини такомиллаштириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот хуружлари ҳамда зиддиятли вазиятларга тайёргарлик, медиасаводхонлик, очиқликни таъминлаш, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш маданиятини ошириш, ижтимоий тармоқлар билан тизимли ишлаш, ташкилотнинг PR-стратегиясини ишлаб чиқиш, ахборот муҳитида ижобий имижни яратиш каби йўналишларда билимларини оширишдан иборат.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech