Congue iure curabitur incididunt consequat

Зарафшонда хусусий тадбиркорлик янада ривожланади

Зарафшон шаҳрида саноат корхоналари қатори кичик ва ўрта бизнесни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда маҳаллий ва хорижий инвесторлар иштирокида янги ишлаб чиқариш тармоқларини ташкил этиш, бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаяпти.

Хусусан, 28 ноябрь куни Туркия Республикасидан келган тадбиркор Али Турек Зарафшон шаҳрида тикувчилик ва тўқимачиликни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида фойдаланилмай турган қатор объектлар билан танишди.

 

Зарафшонда хусусий тадбиркорлик янада ривожланади

 

 

Ташриф аввалида хорижлик ишбилармон шаҳар ҳокими А.Раджабов билан музокара олиб бориб, лойиҳа истиқболлари, унинг ҳудуд саноат салоҳиятини юксалтиришдаги ўрни ва энг асосийси, аҳоли бандлигини таъминлаш имкониятлари хусусида сўз юритди. Мулоқот давомида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш борасида ҳам муҳим таклифларни муҳокама қилишди.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар