Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Финляндиялик ўқитувчи Зарафшон шаҳрига дарс бериш учун келди

Финляндия Республикаси ўқитувчиси Элиса Mилжаана Лаҳденпера, Россия Федерацияси ўқитувчиси Олга Широкова Зарафшон шаҳрига ташриф буюрди. Ташрифдан мақсад Финляндияда таълим олиши режалаштирилган ўқувчиларга фин тилини ўргатишдир.

Малумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 30 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Финляндия Республикаси мактабларидаги ўқитиш методика ва ўқув дастурларини ўрганиш ва 2021 йил 1 февралига қадар таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича мутахассисларни жалб этиш топшириғи берилган эди. Натижада Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида Финляндия Республикасининг Лаппеенранта шаҳри ва Навоий вилояти ўртасида келишув меморандуми имзоланганди. Ушбу келишув меморандумига мувофиқ, Навоий вилоятидан 2 нафар ўқувчи грант, 8 нафар ўқувчи эса қисман грант асосида 3 йил давомида Лаппеенранта шаҳрида таълим олиши кўзда тутилган.
Ўқитувчиларнинг ташрифи муносабати билан ўтказилган мулоқотда халқ таълими соҳаси вакиллари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Мулоқот аввалида Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов охирги йилларда ҳудудда халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилганлиги, ёшларимиз учун шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.
Учрашувда меҳмонлар йиғилганларга миннатдорлик билдириб, Финляндияда таълим тизимида олиб борилаётган ишлар, мактаблар фаолияти, уларда яратилган шароитлар ҳақида маълумот берди.
Тадбир сўнгида Лаппеенранта шаҳрига бориб ўқиши кўзда тутилган ўқувчиларга фин тилини ўргатиш учун келган устозларга миллий урф одатларимизга асосан миллий тўн ва дўппилар кийдирилди.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech