Congue iure curabitur incididunt consequat

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ

Зарафшон шаҳрида 4 сектор раҳбарлари иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ

 Дарҳақиқат, бугун Зарафшон шаҳри аҳолисининг 23 минг нафардан ортиғини ёшлар ташкил этади. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши ҳузурида 4 та қандолатчилик, тўқувчилик, корейс тили ҳамда ўзбек жанг санъати тўгараклари фаолият юритиб, 400 нафар ўқувчилар бепул қамраб олинган. 

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ

 Мард ва садоқатли йигитларни қўллаб-қувватлаш, уларни Ватанга содиқлигини муносиб тақдирлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 ноябрдаги “Мард ўғлон” давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинганлиги ёшлар томонидан кўтаринкилик билан кутиб олинди. Хусусан, мазкур мукофотга Навоий кон-металлургия комбинати Марказий кон бошқармаси Саноат иссиқ сув таъминоти ва оқава сувларни тозалаш цехининг  “Зарафшон” майдони бўлинмаси электрқурилмаларини таъмирлаш бўйича навбатчи электр чилангари Истам Қудратов ҳам сазовор бўлди.

 СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ

 Мулоқотларда сектор раҳбарлари ёшларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиб, мутасаддиларга зарур топшириқлар берди. Хусусан, уч нафар зарафшонлик ёшнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ишга жойлашиш учун йўлланма ажратилди. Жаҳон ва Осиё чемпионатларида ғалабага эришган етти нафар спортчи ёшларга фахрий ёрлиқ топширилди. Яна тўрт нафар ёшга имтиёзли кредит олиш учун тижорат банклари томонидан сертификат тақдим этилди. Ногиронлиги бўлган икки нафар мактаб ўқувчиларини йил давомида бепул дори-дармонлар билан таъминлаш мақсадида сертификат берилди.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар