Congue iure curabitur incididunt consequat

СУД ВА БОШҚА ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ИЖРО ЭТИЛИШИ САМАРАДОРЛИГИ ЙЎЛИДА

Ижро тартибини янада соддалаштириш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ва ўз вақтида ижро этилиши, жисмоий ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш ва ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 мартда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4236-сонли қарор қабул қилинди.

Энг аввало, ушбу Қарорнинг қабул қилиниши - ижро ҳаракатлари жараёнида ортиқ оварагарчилик, бюрократик тўсиқ ва ғовларга барҳам бериш, уни соддалаштириш ва энг муҳими бунда жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг манфаатларини таъминлашга қаратилган.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб суд ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига медиация институти жорий этилади.

Медиация – келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усулидир.

Медиация амалга оширилаётган пайтда ижро иши 15 кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилади.

Бунда томонлар ўртасида ижро предметига доир келишув расмийлаштирилган ҳолларда ижро иши юритиши тугатилади.

2019 йил 1 июндан бошлаб:

- ижро иши юритишни қўзғатиш ижро ҳужжати келиб тушган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида ижро иши қўзғатилади (ҳозирда 3 кун ичида қўзғатилади);

- ижро ҳаракатлари кўпи билан икки марта кечиктирилиши (неча марта кечиктирилиши мумкинлиги қонунчиликда кўрсатилмаган) мумкин.

2019 йил 1 октябрданmib.uz веб-сайтида бепул асосда ижро ҳаракатлари интерактивдавлат хизмати тизими жорий этилади.

Ушбу тизим орқали, жумладан Интернет тармоғи орқали ундирувчи ва қарздор томонидан ижро ҳаракатлари боришини барча босқичларини кузатиш, шунингдек, қарзни онлайн тарзда тўлаш ва ижро ҳужжати бажарилганлигини қайд этиш мумкин бўлади.

Шунингдек, Қарорга киритилаётган янгиликлардан яна бири - Мажбурий ижро бюроси томонидан 2019 йил 1 октябрдан бошлаб Ижро ҳужжатларининг ягона электрон базасини юритиш тартибини жорий қилинмоқда.

Бу эса ижро ишларини тенг ва мутаносиб тарзда тақсимланиши, сифатли бажарилиши ва энг муҳими бу жараёнга инсон омилининг таъсирини бўлмаслигини таъминлайди.

Дастлаб, бу амалиёт эксперимент тариқасида 1 октябрдан Бюронинг Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ва Навоий шаҳри бўлимларида жорий қилинади ва ижро ҳужжатларини давлат ижрочилари ўртасида автоматик тарзда тақсимлаш тартиби жорий қилинади.

Энди, Мажбурий ижро бюро органлари ҳам ягона электрон маълумотлар базасини юритиб, ўзларига келиб тушган ижро ҳужжатлари бўйича бюро маълумотларини электрон тарзда юритишни тартиби йўлга қўйилади.

Ўз ўрнида, ундирувчи ёки қарздор ўзини электрон базасига кирган ҳолда ўзига боғлиқ бўлган ижро ҳужжатини қайси босқичга келганлиги, ундириш жараёни қандай кетаётганлиги тўғрисида онлайн режимида маълумотлар олиш имконига эга бўлади.

Эндиликда ижро иши қўзғатилганлиги ҳақидаги хабар ундирувчи ёки қарздорнинг электрон почтасига ёки мобил телефонига смс шаклда юборилади ва бунда хабарнинг юборилган ва унинг адресат томонидан олингани махсус автоматик тизим томонидан қайд қилиб борилади.

Бу амалиёт “кўрмай қолдим”, “бехабар эдим” каби турли тушунмовчиликларга, баҳоналарга чек қўйишга қаратилган.

Шунингдек, қарорга биноан 2019 йил 1 октябрдан Мажбурий ижро бюросининг расмий веб-сайтида ижро ҳаракатларини автоматик мониторинг қилиш бўйича ҳақ олмасдан интерактив давлат хизматлари кўрсатиш тизимини тадбиқ қилиш ҳам ижро жараёнининг иштирокчилари, умуман аҳолига яратилаётган яна бир қулайлик саналади.

Бундан ташқари, Қарорга мувофиқ қуйидагилар жорий этилади:

- МИБга шартнома-воситачилик асосларида сотишга топшириладиган мол-мулкни интернет-дўконлар жумладан, мобиль иловалар, электрон тўлов тизимлари орқали сотиш тартиби;

- 1 ой муддатда давлат божлари, маъмурий жарималар ва бошқа тўловларни электрон тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда интернет орқали тўлаш бўйича давлат хизмати;

- 3 ой муддатда маъмурий жаримага тортиш тўғрисидаги қарорларни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби. Бунда жаримага тортиш тўғрисидаги қарор топширилган санадан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг
70 фоизи ихтиёрий равишда тўланган тақдирда қолган суммани тўлашдан озод этиш назарда тутилади.

Мазкур жараёнлар билан боғлиқ ортиқча ташвишлар, югур-югурларнинг камайтирилишига қаратилган ушбу қарор билан жорий этилаётган янгилик ва ўзгаришлар тегишли идоралар зиммасига катта масъулият  юклайди.

Мухтасар қилиб айтганда, мазкур Қарор билан фуқароларимиз,шунингдек ижро ҳаракатлари бўйича томонлар, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига қулай муҳит яратилиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишдамуҳим аҳамиятга эга.

 

Ф.Турдиев,

Mажбурий ижро бюроси

Зарафшон шаҳар бўлими бошлиғи, адлия маслаҳатчиси.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар