Congue iure curabitur incididunt consequat

МИБ директори Б.Б.Қудратходжаев Навоий вилоятида сайёр қабул ўтказмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Бахромович Қудратходжаев Навоий вилоятида сайёр қабуллар ўтказмоқда.

9 апрель куни Зарафшон шаҳридаги 7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида Зарафшон шаҳар, Учқудуқ ва Томди туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.

Учрашувда вилоят прокурори ва Бюронинг вилоят бошқармаси раҳбарияти иштирок этдилар.

Тадбир давомида фуқароларнинг муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.

Бюро директорининг сайёр қабуллари давом этмоқда.

 

С.Б.ИМОМОВ

МИБ Навоий вилоят бошқармаси катта инспектори

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар