Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг 
навбатдаги  II-сессияси бўлиб ўтди.  
Сессияда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик аппарат ходимлари, ташкилот, корхона ва муассасалари раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари,кун тартибидаги масалаларга алоқадор корхона ва ташкилот, нодавлат – нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. 
Сессияни халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси Раджабов Анвар Раззақович очди ва олиб борди. Сессия котиби этиб 1-“Навоий” сайлов округидан шаҳар Кенгаши депутати Гаффуров Расул Мансурович номзоди сайланди. Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган сессия йиғилишида дастлаб шаҳар ҳокимининг 2020 йилда шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан ҳисоботи тингланди. Шундан сўнг кун тартибига қўйилган шаҳарда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олиш, шунингдек жамоат хавфсизлигини таъминлаш, электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш каби муҳим масалалар муҳокама этилди. 
Йиғилишда, шунингдек шаҳар жиноят, фуқаролик ишлари, иқтисодий ва маъмурий судлар, “Ўзмиллийбанк” АЖ Зарафшон филиали томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборотлари эшитилди. 
Сессия кун тартибида кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech