Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ВАЗИФАСИНИ БАЖАРУВЧИ НОРМАТ ТУРСУНОВНИНГ ВИЛОЯТ АҲЛИГА ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ВАЗИФАСИНИ БАЖАРУВЧИ НОРМАТ ТУРСУНОВНИНГ ВИЛОЯТ АҲЛИГА
31 декабря 2021 от ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ
Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
 Қадрли навоийликлар ва вилоятимиз меҳмонлари!
 Азиз дўстлар!
 Жонажон Ўзбекистонимизга 2022 йилнинг кириб келиши тобора яқинлашмоқда.
 Мана шу ҳаяжонли, файзли дамларда Сиз, азизларни Янги йил байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
 Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва хотиржамлик тилайман.
 Қадрли дўстлар!
 2021 йилда давлатимиз раҳбарининг оқилона сиёсати ва ҳудуд аҳолисининг фидокорона меҳнати эвазига кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.
 Иқтисодиёт, саноат, қурилиш, таълим, тиббиёт, маданият ва спорт, қўйингки, барча соҳаларда улкан муваффақиятларга эришдик. Бунинг натижаси бугун ҳар бир инсон ва оилада, ҳар бир жамоада сезилаётгани қувонарлидир.
 Энг муҳими, Янги йилда ҳам ўз олдимизга улкан мақсадларни қўйганмиз ва саъй-ҳаракатларимиз одамларимизнинг эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамламоқда.
 Қолаверса, амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ҳамда келгуси йилдаги устувор вазифалар ҳақида вилоят аҳолисига мурожаатнома эълон қилинди.
 Айни пайтда, ўтаётган йилни мухтасар сарҳисоб қилганда, 2021 йил мамлакатимиз тарихида ёрқин из қолдирган йил бўлди. Бу йилда давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрамини нишонладик, муҳим сиёсий воқелик – Президент сайлови ўтказилди. Ушбу сайловда халқимизни сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга янада илҳомлантирган Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев ишончли ғалаба қозонди.
 Президентимиз томонидан ишлаб чиқилиб, эълон қилинган “Янги Ўзбекистон Стратегияси” халқимизнинг қалбидан чуқур ўрин эгаллади. Бинобарин, давлатимиз раҳбари қайд этганидек, “Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган жамият вахалқпарвар давлатдир”.
 Биз ҳам, ўз навбатида, давлатимиз раҳбарига халқимиз фаровонлигини таъминлаш ва юртимиз равнақига қаратилган улуғвор мақсадларни рўёбга чиқаришда, Янги Ўзбекистонни барпо этишда муносиб ҳисса қўшишга, содиқлик ва шижоат ишлашга тайёрмиз.
 “Инсон қадри учун” тамойили юртимизнинг ҳар бир гўшасига, ҳар бир хонадонига, ҳар бир фуқаро ҳаётига кириб боргани боисидан ҳам ўтаётган йилимизни шукроналик ва розилик билан кузатмоқдамиз.
 Азиз юртдошлар!
 Барчангизни яна бир бор Янги йил билан чин қалбимдан қутлайман!
 Янги 2022 йилнинг қадами қутлуғ бўлиб, хонадонингизга файзу барака, хотиржамлик, омад ва муваффақиятлар олиб келсин!
 Жонажон Ўзбекистонимиз доимо тинч ва осойишта, олижаноб, меҳнаткаш ва бағрикенг халқимиз ҳамиша омон бўлсин!
 Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech