Congue iure curabitur incididunt consequat

Хорижий валютани миллий сўмга айирбошлаш бўйича қулайлик яратилди.

Хорижий валютани миллий сўмга айирбошлаш бўйича қулайлик яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи галдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5177-сонли Фармонига мувофиқ Зарафшон шаҳридаги “Ўзмиллийбанк” Зарафшон филиали, АТ “Асака банк” Зарафшон филиали, АТИБ “Ипотека банк” Зарафшон филиалларида 2017 йил 5 сентябрдан бошлаб қонуний тарзда хорижий валютани миллий валютага айирбошлаш йўлга қўйилди.

Эндиликда аҳолидан хорижий валютани миллий валютага айирбошлаш бўйича энг кам иш хақининг 500,0 бараваригача бўлган суммада хеч қандай хужжат талаб этилмайди. Бунинг учун мижозлар шаҳардаги тижорат банкларининг конверсион бўлимларига мурожаат этишлари лозим.

Хорижий валютани сотмоқчи бўлган мижоз, масалан 100 АҚШ доллари учун 800 000 сўм этиб белгиланган эркин конвертация курси бўйича амалиётни бажаради. Аксинча, 100 АҚШ долларини харид қилмоқчи бўлган банк мижози 815 000 сўм этиб белгиланган курс бўйича иш тутади.

Мижозлар талабига кўра миллий валютада айирбошлаш 50 000,0, 10 000,0 ва жуда кам миқдорда 5 000,0 талик купюраларда амалга оширилади. Валюта курсини Республика Марказий банки хамма банклар учун бир хил белгилайди. Огоҳ бўлинг эндиликда хорижий валютани сиртдан қора бозорда алмаштириш: сотиш ва сотиб олиш учун хам жиноий жавобгарлик белгиланган.

Фармонга кўра 2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб:

Юридик шахслар жорий халқаро операциялар бўйича хорижий валютани тижорат банкларидан чекланмаган миқдорда харид қилишлари мумкин. Жисмоний шахслар ҳам тижорат банкларининг конверсион бўлимларида хорижий валютани эркин сотиш ва харид қилишлари мумкин. Бунда ўрнатилган қоидага кўра, сотиб олинган валюта маблағлари халқаро тўлов карталарига ўтказиб берилади ва ундан хорижда ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланиш мумкин бўлади.

Юридик шахс мақомига эга бўлмаган, лекин хориждан истеъмол товарлари импорти билан шуғулланувчи хусусий тадбиркорларга валютани жисмоний шахслар учун ўрнатилган тартибда харид қилишга рухсат берилади.

Мулкчилик шаклидан қатъи назар, экспорт билан шуғулланувчиларнинг хорижий валютадан тушумини мажбурий сотиш талаби эса бекор қилинади.

Юридик шахс мақомига эга бўлмаган хусусий тадбиркорлар, шунингдек, хорижий валютада даромадга эга бўлган фермер хўжаликларига ўзларининг банкдаги ҳисобварағидан нақд валюта ечиб олишига рухсат берилади.

Шаҳар Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс

ривожлантириш бўлими бошлиғи М.Джураев

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар