Congue iure curabitur incididunt consequat

ОДАМЛАР ИШОНЧИНИ ҚОЗОНИШ ЛОЗИМ

ОДАМЛАР ИШОНЧИНИ ҚОЗОНИШ ЛОЗИМ

Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар ҳокими М.Базаров Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан маҳаллий кенгашга сайланган депутатлар ва партия фаоллари билан учрашув ўтказди.

Учрашув ўқув-амалий анжуман шаклида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида танқидий таҳлилий фикрларидан келиб чиқиб, келажакда амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.

- Муҳтарам Президентимиз сиёсий партиялар фаолиятига баҳо берар экан, “... Энди “мудраб ётган” сиёсий партиялар уйғониши лозим. Улар баланд-парвоз гапларни четга суриб, аниқ амалий ишлар билан одамларимизни, сайловчилар ишончини қозониши, уларнинг қалбидан жой олиши керак”, деган гапларни айтди, - деди маҳаллий Кенгаш депутати Баҳриддин Холов. – Бугун замоннинг ўзи биз депутатларнинг иш услубимизни тубдан ўзгартиришни талаб этмоқда. Шундай экан мазкур тадбир келажакда амалга оширишимиз лозим бўлган ишларни белгилаб берди.

Ўқув-амалий анжуманда партия фаоллари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, одамлар орасига кириш, уларни қийнаб келаётган муаммолар ечимини ҳал этиш каби масалаларга ҳам тухталди. Тадбирда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши раиси ўринбосари Ю.Жўлиев иштирок этди ва маъруза қилди.

М.ҲУСАНОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар