Congue iure curabitur incididunt consequat

ЁНҒИНГА ЁН БЕРМАЙЛИК

ЁНҒИНГА ЁН БЕРМАЙЛИК

Маълумки, Президентимизнинг 2017 йил 23 майдаги тегишли қарорига асосан, ҳафтанинг ҳар чоршанба куни “Ёнғинлар профилактикаси куни” деб белгиланиб, бу кунда ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин содир бўлишига олиб келадиган сабаб ва шароитларни аниқлаш, бартараф этиш борасида қатор ишлар амалга оширилаяпти, аҳоли орасида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Худди шундай тадбир шаҳримиздаги 8-умумтаълим мактабида ташкил этилди.

Шу куни ўқувчиларга ёнғин хавфсизлиги бўйича тушунча берилди. Тадбирда Зарафшон шаҳар ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи, капитан М.Раджабов, МКБ ОЁМҚ ЁХБ 2-ҲЁХҚ бошлиғи, майор А.Тўхтаев ва бошқа соҳага дахлдор ходимлар иштирок этишди.

Улар ўқувчиларга содир этилаётган ёнғинлар, уларнинг оқибатлари, бу ҳолатга сабаб бўлган омиллар ҳақида маълумот берди. Уйдаги электр энергияси ва табиий газ ёрдамида ишлайдиган маиший техника жиҳозлари билан муомалада бўлганда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги, қандай эҳтиёткорлик чораларини кўриш зарурлиги ҳақида тўхталиб ўтилди. Ўт ўчириш техникалари намойиш этилиб, улардан фойдаланиш борасида тушунчалар берилди.

Ўқувчиларнинг ҳар бири кундалик ҳаётда ёнғин чиқариши мумкин бўлган воситалар билан муомала қилади. Улар мазкур тадбирдан ёнғинларнинг олдини олиш, бу борада қандай талабларга амал қилиш бўйича етарли тушунча олишди ва эндиликда янада эҳтиёткорроқ бўлишади.

Шохиста АКРАМОВА,

Мактаб директорининг маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар