Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов, шаҳар ДХХ, сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, Ёшлар ишлари агентлиги, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари билан биргаликда ша

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2022 йил 25 ноябрь куни Навоий вилоятига амалий ташрифи жараёнида вилоятнинг фаол ёшлари билан бўлиб ўтган учрашувлари давомида Давлат раҳбари томонидан ёшларнинг таклиф ва истакларини ўрганиш ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш бўйича “Хатирчи тумани тажрибаси”ни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилган эди.

Шундан келиб чиқиб, ушбу топшириқлар асосида Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Рахманов, шаҳар ДХХ, сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, Ёшлар ишлари агентлиги, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари билан биргаликда шаҳар ҳокимлигида ташкилий йиғилиш ўтказилди.

Ҳамда шаҳардаги маҳаллалар кесимида ёшлар билан мулоқот ўтказган ҳолда хатлов ишларини бошлаш юзасидан амалий семинар ўтказилди. Шунингдек, семинарда ишчи гуруҳ тузилиб, уларга керакли вазифалар белгилаб берилди.






Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech