Congue iure curabitur incididunt consequat

МЕҲРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАСИН

МЕҲРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАСИН

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Зарафшон шаҳар Кенгаши қошидаги “Ёш сиёсатчилар” клуби ташаббуси билан ёш ногиронлар ҳолидан хабар олинди.

“DEFDSH MEGA TRADE” масъулияти чекланган жамияти маъмурияти билан ҳамкорликда ташкил этилган эзгулик тадбирида ўнга яқин кўнгли ўксик ёшлар ҳолидан хабар олинди.

- Ёш ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан бирга моддий ва маънавий рағбатлантириш, - деди ЎзХДП Зарафшон шаҳар Кенгаши раиси Ш.Усманов, - улар ҳолидан хабар олиш, яшаш шароитларини ўрганиш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда ёшларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, маънавий кўмак бериш бизнинг асосий мақсадимиздир.

Ўша куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Зарафшон шаҳар Кенгаши ҳамда “DEFDSH MEGA TRADE” масъулияти чекланган жамияти ходимлари ёш ногиронларга совға-саломлар улашиб, уларнинг муаммоларини ҳам ўрганишди.

 

Ш.ШОДИЕВА,

Ўз ХДП Зарафшон шаҳар кенгаши

                            “Истиқбол ёшлар” қаноти

                   етакчи  референти.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар